«Электрон ҳукумат» тизимларига киришда шахсни идентификациялаш ва тасдиқлашнинг янги модули — Мобил-ID (мобил телефон орқали) синов тартибида ишга тушди. Бу хақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) хабар қилди.

Энди ушбу модул ёрдамида фуқаролар доимо ёнида олиб юрувчи мобил телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиб, барча давлат хизматларидан (молиявийдан ташқари) электрон рақамли имзосиз фойдаланишлари мумкин.

Фақат бунинг учун смартфонга my.gov.uz мобил иловасини юклаб олиш талаб этилади.

Мобил-ID тизими «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, тизим президентнинг 20 апрелдаги [ПФ-113-сон] фармонига мувофиқ жорий этилмоқда.