Иқтисодиёт

«Европа банклари нақд пулни Ўзбекистон банкларига хавотир билан беришади» — МБ раҳбари
23 июл 2022, 08:29

«Европа банклари нақд пулни Ўзбекистон банкларига хавотир билан беришади» — МБ раҳбари

Март ойидан Марказий банк нақд хорижий валютани олиб кириш ва тижорат банкларига тақдим этишни бошлади. Илгари чет эл валютаси асосан Россия банкларидан олиб келинган, бироқ ҳозирда бу имконият чекланган ва Европа банклари «нақд пул»ни «бироз хавотир ва эҳтиёткорлик билан» бермоқда, деди МБ раҳбари.

5 фоизлик инфляция мақсади 2024 йил охирига қолдирилди — Марказий банк
22 июл 2022, 18:29

5 фоизлик инфляция мақсади 2024 йил охирига қолдирилди — Марказий банк

Марказий банк 2023 йилдан 5 фоизлик доимий инфляция мақсадига эришишни 2024 йил охирига кўчиришга қарор қилди. МБ раҳбари Мамаризо Нурмуратов мазкур қарорни келгуси йилда кутилаётган юқори инфляцион рисклар ва ноаниқликлар билан изоҳлади.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
22 июл 2022, 16:20

Долларнинг расмий курси кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 20,13 сўмга қимматлаб, 10 919,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди, евро эса пасайди.

«Имтиёзли кредитларни йўқ қилиш керак». Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торожига барҳам бериш ҳақида
22 июл 2022, 15:20 2

«Имтиёзли кредитларни йўқ қилиш керак». Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торожига барҳам бериш ҳақида

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торож қилинишига барҳам бериш учун имтиёзли кредитларни йўқ қилиш ва банкларни хусусийлаштириш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шундагина кредит ажратиш тизими тартибга тушади, хусусий банк эгалари эса вазиятни ўз назоратига олади.

«ЎзМЭТ» регуляторга айлантирилади, электр энергияси олди-сотдиси учун янги компания ташкил этилади
22 июл 2022, 14:04

«ЎзМЭТ» регуляторга айлантирилади, электр энергияси олди-сотдиси учун янги компания ташкил этилади

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров «ЎзМЭТ» АЖ электр энергияси соҳасида регуляторга айланиши, бозорда олди-сотди билан шуғулланиш учун эса янги PowerTrade (номи расман тасдиқланмаган) компанияси тузилишини маълум қилди. Шу орқали давлат электрни кафолатли сотиб олишига чек қўйилади.

Самарқандда 5G тармоғи синовдан ўтказилмоқда
22 июл 2022, 10:19

Самарқандда 5G тармоғи синовдан ўтказилмоқда

Самарқанд туризм марказида 5G мобил алоқа тармоғи синовдан ўтказилмоқда, дея маълум қилди ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов.

200 минг сўмлик банкнотани инфляцияни тўхтатиш учун чиқарганимиз йўқ — Марказий банк раиси
22 июл 2022, 09:05

200 минг сўмлик банкнотани инфляцияни тўхтатиш учун чиқарганимиз йўқ — Марказий банк раиси

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов 200 минг сўмлик банкнота инфляцияни тўхтатиш ёки банкоматлар учун эмас, балки одамларга қулайлик яратиш мақсадида олдинроқ чиқарилганини маълум қилди. «Пул массасининг кўпайиши — иқтисодиётда бўлаётган ижобий ўсиш ва ўзгаришларнинг маҳсули», — деди у.

Марказий банк Ўзбекистоннинг 2022 йил учун ЯИМ прогнозини яхшилади
21 июл 2022, 18:38

Марказий банк Ўзбекистоннинг 2022 йил учун ЯИМ прогнозини яхшилади

МБ 2022 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозларини қайта кўриб чиқди — ЯИМ ўсиши йилига 5−5,5% даражасида кутилмоқда, апрель ойида прогноз 3,5−4,5%ни ташкил этди. Инфляция 12−14% коридорининг қуйи чегараси яқинида прогноз қилинмоқда. Регулятор асосий ставкани пасайтириш қарорини тушунтирди.

Америка банклари 13 та ҳолатда Ўзбекистондаги компаниялар тўловларини музлатиб қўйди — МБ
21 июл 2022, 17:16

Америка банклари 13 та ҳолатда Ўзбекистондаги компаниялар тўловларини музлатиб қўйди — МБ

Америка банклари 13 ҳолатда Ўзбекистондаги компанияларнинг тўловларини музлатиб қўйди ёки мусодара қилди. Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Захидов қайси ҳолларда компанияларда транзакциялар билан муаммолар юзага келганини сўзлаб берди.

Ўзини ўзи банд қилганларнинг ўртача даромадини аниқлаш ва шу асосда кредит ажратиш режалаштирилмоқда
21 июл 2022, 16:29

Ўзини ўзи банд қилганларнинг ўртача даромадини аниқлаш ва шу асосда кредит ажратиш режалаштирилмоқда

МБ раиси Мамаризо Нурмуратов ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг ўртача даромадини статистика ёрдамида аниқлаш мезони ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шу орқали норасмий даромад топаётган шахсларга кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда
21 июл 2022, 16:27

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 8,15 сўмга арзонлаб, 10 899,85 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ва рубль курслари ҳам пасайди.

Ўзбекистон бензин ва дизель экспортини чеклади
21 июл 2022, 12:11

Ўзбекистон бензин ва дизель экспортини чеклади

Ўзбекистон ҳукумати 15 июлдан бошлаб мамлакатда ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишга вақтинчалик чеклов ўрнатди.

МБ асосий ставкани 15 фоизга туширди
21 июл 2022, 12:08

МБ асосий ставкани 15 фоизга туширди

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб, йиллик 15 фоизга туширди.

Олтин арзонлашаётганига қарамасдан, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ошди
20 июл 2022, 20:08

Олтин арзонлашаётганига қарамасдан, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ошди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари июнь ойида қарийб 180 млн долларга ошиб, 35,58 млрд долларга етди. Захираларнинг кўпайиши олтин нархи пасайиши фонида содир бўлди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи бор пасаймоқда
20 июл 2022, 16:27

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи бор пасаймоқда

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 17,55 сўмга арзонлаб, 10 908,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса яна кўтарилди.

Нақд пулларнинг умумий пул ҳажмидаги улуши кескин ошди — Марказий банк
20 июл 2022, 10:28

Нақд пулларнинг умумий пул ҳажмидаги улуши кескин ошди — Марказий банк

Ўтган йилнинг биринчи ярмида банкларнинг нақд пул харажатлари даромаддан 1,1 трлн сўмга ошган бўлса, бу йилги фарқ 10 марта ортиб — 11,7 трлн сўмга етди. МБ талабни муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлашга ҳаракат қилди, натижада нақд пулнинг умумий пул ҳажмидаги улуши ошиб кетди.

Доллар курси яна пасайди, рубль эса яна кўтарилди
19 июл 2022, 16:19

Доллар курси яна пасайди, рубль эса яна кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 24,36 сўмга арзонлаб, 10 925,55 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса яна кўтарилди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
18 июл 2022, 16:16

Долларнинг расмий курси яна пасайди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 20,27 сўмга арзонлаб, 10 949,91 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса яна кўтарилди.

Ўзбекистон 2031 йилгача уран қазиб олиш ҳажмини икки баравар оширмоқчи
18 июл 2022, 13:06

Ўзбекистон 2031 йилгача уран қазиб олиш ҳажмини икки баравар оширмоқчи

2031 йилгача Ўзбекистонда уран қазиб олиш ҳажмини икки баравар — 2021 йилдаги 3526 тоннадан 7100 тоннагача ошириш режалаштирилмоқда.

UzAuto Motors компанияси Tracker автомобилини ишлаб чиқаришни бошлади
18 июл 2022, 11:53

UzAuto Motors компанияси Tracker автомобилини ишлаб чиқаришни бошлади

UzAuto Motors Chevrolet Tracker 2023 автомобилини серияли ишлаб чиқаришни бошлади. Машина август охирида сотувга чиқарилади. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 мингтани ташкил этади. Шу йил охиригача эса 25 мингта кроссоверни сотувга чиқариш режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг