Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, пахта хомашёси минимал нархларини эълон қилиш вазифаси юклатилган.

Қорақалпоғистонлик фермерлар жаҳон бозорида шаклланган нархлар, масъул этиб белгиланган вазирлик ва идоралар таклифларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда етиштирилган 1 тонна пахта хомашёсининг минимал нархлари ўрта тола навли пахта хомашёси учун ҚҚС билан бирга — 10 025 000 сўмни, 1 тонна ингичка тола навли пахта хомашёси учун ҚҚС билан бирга — 15 120 000 сўм қилиб белгиланишига муносабат билдирди. Улар мазкур нархлар пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилаётган ва амалга оширилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар, суғориш, чеканка қилиш ва етиштирилаётган пахта хом-ашёси харажатларини қоплашга ва истиқболда яхши даромад олишлари учун замин яратишига ишонишини таъкидлашди.

Қорақалпоғистонлик фермерлар фикрига кўра, тавсия этилаётган минимал нархдан келиб чиққан ҳолда пахта хомашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида пахта хомашёси нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилаши Узбекистонда пахтачилик соҳасининг ривожланишига катта ҳисса қўшади.

Қорақалпоғистонда 2022 йил пахта ҳосили учун фермерлар томонидан 86 700 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, 251 500 тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

Қорақалпоғистонлик тажрибали фермерлар, фидоий дала меҳнаткаткашлари сифатли бажарилган агротехника тадбирлари туфайли яратилажак мўл ҳосил, ундан келадиган даромаддан, энг аввало, ўзлари, жамият катта наф кўришини яхши билади, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни чуқур ҳис этади.

Фермерлар Ўзбекистон президентининг уларга кўрсатётган беқиёс ғамхўрлиги, камтарона меҳнатига бўлган юксак эътиборини қадрлайди. Бундай эътибор фермерлар зиммасига улкан масъулият юклашини ҳам унутмайди.

Қоқақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Қуанышбай Нурымбетов

Реклама ҳуқуқлари асосида.