Иқтисодиёт

Россия бензин экспортини қисқартирмоқчи. Бу Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин
27 май 2023, 14:38

Россия бензин экспортини қисқартирмоқчи. Бу Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин

Россия ҳукумати биржа савдоларида нархлар ошиши сабабли бензин экспортини қисқартиришни кўриб чиқмоқда. Таъминотнинг чекланиши Россиядан тўрт ой ичида 327,8 млн литр бензинни ҳар литри учун 4579 сўмдан импорт қилган Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин.

Бухорода газ-кимё мажмуаси учун «метанол ороли» қурилади
26 май 2023, 16:38

Бухорода газ-кимё мажмуаси учун «метанол ороли» қурилади

Бухоро вилоятидаги «Қоракўл» эркин иқтисодий зонасида олефин ишлаб чиқариш газ-кимё мажмуаси таркибида метанол ишлаб чиқарувчи завод бунёд этилади.

Сингапурнинг STIE компанияси Тошкент метросини ривожлантиришга ёрдам беради
26 май 2023, 14:14

Сингапурнинг STIE компанияси Тошкент метросини ривожлантиришга ёрдам беради

Сингапурнинг STIE компанияси Тошкент метросида янги линия ва станциялар қуриш, инфратузилмани модернизация қилиш бўйича маслаҳатлар беради. Ўзбекистонда Wilmar International дистрибюторлик хабини очиши, PSB Academy таълим муассасаси қуриши, Enercon Asia эса қуёш панелларини ўрнатиши мумкин.

Банкларда долларнинг сотиб олиш ва сотув курси ошди
26 май 2023, 10:56

Банкларда долларнинг сотиб олиш ва сотув курси ошди

Тижорат банклари 26 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370 — 11 420 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440 — 11 480 сўм.

«Участкамизда ҳеч қандай газ сизиши йўқ». Ўзбекистон Энергетика вазирлиги — Туркманистон газининг Хитойга транзити ҳақида
25 май 2023, 22:32

«Участкамизда ҳеч қандай газ сизиши йўқ». Ўзбекистон Энергетика вазирлиги — Туркманистон газининг Хитойга транзити ҳақида

Энергетика вазирлиги «Марказий Осиё — Хитой» газ қувурининг Ўзбекистондаги участкасида газ сизиб чиққани ҳақидаги хабарни рад этди. Аввалроқ ОАВ Туркманистон газида олтингугурт борлиги сабабли қувурлар тешилгани ва газ сизиб чиққанини ёзган эди.

АҚШнинг Air Products компанияси Қашқадарёдаги газ-кимё мажмуасини ривожлантиришга 1 млрд доллар сармоя киритади
25 май 2023, 16:55

АҚШнинг Air Products компанияси Қашқадарёдаги газ-кимё мажмуасини ривожлантиришга 1 млрд доллар сармоя киритади

Ўзбекистон ҳукумати ва Air Products ўртасида Қашқадарё вилоятидаги Uzbekistan GTL заводи таркибида саноат газини қайта ишлаш заводини ривожлантириш бўйича 1 миллиард долларлик сармоявий битим имзоланди.

Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди
25 май 2023, 15:10

Марказий банк 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди

МБ 3 та тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди. Улар орасида тадбиркор Хуршид Тўраевнинг TAPP Payment компанияси ҳам бор, у билан «Алоқабанк» ва Рақамли ривожланиш вазирлигининг офис биноларини сотиб олиш бўйича келишув аввалроқ бекор қилинганди.

АҚШда эҳтимолий ёки муқаррар дефолт хавфи: сабаблар, оқибатлар, фавқулодда чоралар
25 май 2023, 11:50

АҚШда эҳтимолий ёки муқаррар дефолт хавфи: сабаблар, оқибатлар, фавқулодда чоралар

АҚШ молия вазири Жанет Йеллен мамлакатда кутилаётган эҳтимолий дефолт санасини 1 июнь деб эълон қилгач, бу борадаги муҳокамалар янада қизғин тус олди. Эҳтимолий ёки муқаррар дефолтнинг сабаблари, потенциал оқибатлари ва АҚШ ҳукумати ихтиёридаги фавқулодда чоралар тўғрисида «Газета.uz» шарҳи.

Банкларда долларнинг сотиб олиш ва сотув курси тушди
25 май 2023, 10:10

Банкларда долларнинг сотиб олиш ва сотув курси тушди

Тижорат банклари 25 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 360 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 425 — 11 475 сўм.

Masdar Қашқадарёда қуёш электр станциясини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиқди
24 май 2023, 19:56

Masdar Қашқадарёда қуёш электр станциясини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиқди

Қашқадарёда қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва фойдаланиш бўйича ўтказилган тендернинг дастлабки ғолиби эълон қилинди. ФЭС БААнинг Masdar компанияси томонидан барпо этилади.

Changi Airports янги Тошкент аэропортининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда ёрдам беради
24 май 2023, 19:44

Changi Airports янги Тошкент аэропортининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Сингапурнинг Changi Airports International компанияси янги Тошкент аэропорти қурилишининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда ёрдамлашади, шунингдек, мавжуд аэропорт фаолиятини оптималлаштириш бўйича маслаҳатлар беради.

Ўзбекистонда газ, электр ва кўмир қазиб олиш 2022 йилги кўрсаткичлардан пастлигича қолмоқда
24 май 2023, 15:07

Ўзбекистонда газ, электр ва кўмир қазиб олиш 2022 йилги кўрсаткичлардан пастлигича қолмоқда

Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга, апрелда эса 8,1 фоизга камайди. 4 ой давомида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 4 фоизга, кўмир 7,4 фоизга тушди. Йил бошидан бери нефть қазиб олиш 4,3 фоизга ўсди, бироқ апрелда пасайиш кузатилди.

Банклар 24 май куни долларнинг сотув курсини 11 440 — 11 485 сўм этиб белгилади
24 май 2023, 09:55

Банклар 24 май куни долларнинг сотув курсини 11 440 — 11 485 сўм этиб белгилади

Тижорат банклари 24 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 375 — 11 435 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 440 — 11 485 сўм.

TBC Bank Payme тўлов хизматидаги қолган 49 фоиз улушни 55,7 млн долларга сотиб олди
23 май 2023, 22:09

TBC Bank Payme тўлов хизматидаги қолган 49 фоиз улушни 55,7 млн долларга сотиб олди

Грузиянинг TBC Bank Group банклар гуруҳи Payme тўлов хизматининг 100 фоизлик улуши эгасига айланди. Компания 113,6 млн долларга баҳоланган ҳолда 49 фоиз улуш 55,7 млн долларга харид қилинди.

Ўзбекистон Марказий банки автокредитлар хавфини янгича усулда ўлчашни таклиф қилди
23 май 2023, 21:05

Ўзбекистон Марказий банки автокредитлар хавфини янгича усулда ўлчашни таклиф қилди

МБ автокредитлар ҳажми кескин ўсгани, банклар кредит портфелида бундай кредитлар концентрацияси ошгани сабабли таваккалчилик даражасини ўлчашнинг янги усулини таклиф қилди. МБнинг амалдаги ва аввалги раҳбарияти банклар автомобиль учун кредит олиш хавфини сезмаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Хитой Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ташкил қилади
23 май 2023, 16:56

Хитой Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ташкил қилади

Хитой логистика компаниялари Ўзбекистонда нафақат товарларни айирбошлаб, транспорт хизматлари кўрсатади, балки чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ҳам ташкил қилади, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Шунингдек, «Ўзтемирйўлконтейнер» компанияси билан қўшма корхона ҳам очилади.

Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой темирйўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш якунланди
23 май 2023, 16:49

Ўзбекистон — Қирғизистон — Хитой темирйўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш якунланди

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитойда Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой темирйўли қурилишининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш якунланганини айтди. Қўшма баёнотда томонлар қурилишни бошлашга тайёргарлик кўришда ёрдам беришга тайёрлиги қайд этилган.

Бизнесга интернет рекламалари учун тўловни хорижий валютадаги корпоратив карта орқали амалга оширишга рухсат берилади
23 май 2023, 14:30

Бизнесга интернет рекламалари учун тўловни хорижий валютадаги корпоратив карта орқали амалга оширишга рухсат берилади

Ўзбекистонда 1 июлдан юридик шахслар хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш учун тўловни чет эл валютасидаги корпоратив карталар орқали амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда харажатлар чегараси белгилаб қўйилган.

Paynet орқали ҳам нақд пул ечиб олиш мумкин бўлади
23 май 2023, 11:58

Paynet орқали ҳам нақд пул ечиб олиш мумкин бўлади

1 июндан Paynet орқали нақд пул ечиш хизмати синов тарзида ишга туширилади. Синов муддати 2023 йилнинг декабрь ойигача давом этади.

Банкларда доллар курси тушди
23 май 2023, 10:15

Банкларда доллар курси тушди

Тижорат банклари 23 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 420 — 11 435 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 470 — 11 520 сўм.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг