1 июндан «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси Paynet орқали нақд пул ечиш хизмати синов тарзида ишга туширилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур хизматдан аҳоли «UZPAYNET» кассалари орқали фойдаланишлари мумкин бўлади ҳамда синов муддати жорий йилнинг декабрь ойигача давом этади.

Аввалроқ Марказий банк «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси ҳисобланган Korzinka супермаркетлар тармоғи («Anglesey Food» МЧЖ ХКга қарашли) кассаларида банк карталаридан нақд пул ечиш хизмати йўлга қўйилганди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Korzinka кассалари орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришнинг вақтинчалик тартиби 28 апрель куни тасдиқланган. Синов 1 майдан жорий йил 1 ноябрига қадар давом этади.