Иқтисодиёт

Рақобат қўмитаси ZoodPay`га қарши иш очди
4 август 2023, 17:30

Рақобат қўмитаси ZoodPay`га қарши иш очди

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ZoodPay платформасига қарши ташкилотнинг 99 фоиз акцияси БААдаги Zooduz компаниясига сотилгани сабабли иш қўзғатди. Қўмита компанияга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган жавобгарликни қўллаш чораларини кўради.

PowerChina компанияси Андижонда 400 млн долларлик қуёш фотоэлектр станцияси қуради
4 август 2023, 17:11

PowerChina компанияси Андижонда 400 млн долларлик қуёш фотоэлектр станцияси қуради

Хитойнинг PowerChina компанияси Андижонда қиймати 400 млн долларлик 400 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси қуради. Компания Энергетика вазирлиги билан тендерсиз шартнома имзолади. Энергетика вазири лойиҳалар нима сабабдан бевосита музокаралар орқали амалга оширилаётганини тушунтирди.

Марказий банк регулятор номидан одамларни алдашга уриниш ҳолати кузатилаётганидан огоҳлантирди
4 август 2023, 16:25

Марказий банк регулятор номидан одамларни алдашга уриниш ҳолати кузатилаётганидан огоҳлантирди

Марказий банк Telegram`да регулятор номидан сохта канал очиб, фуқароларни алдашга уриниш ҳолатлари кузатилаётганини маълум қилди. «Марказий банк тижорат фаолияти билан шуғулланмайди, шу жумладан, жисмоний шахсларга кредит ажратмайди ёки молиявий ёрдам кўрсатмайди», дейилади регулятор хабарида.

Freedom Payments давлат идоралари томонидан текширув ўтказилганига изоҳ берди
4 август 2023, 12:08

Freedom Payments давлат идоралари томонидан текширув ўтказилганига изоҳ берди

«Газета.uz» кеча хабар берган Freedom Payments компанияси ходимларининг текширувдан ўтказилиши бўйича ҳолат «мамлакатдан капитал олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш бўйича стандарт жараён билан боғлиқ», дея хабар берди компания. Бундай текширувлар бир қатор бошқа тўлов ташкилотларида ҳам ўтказилади.

Банкларда доллар курси 11 680−11 710 сўм этиб белгиланди
4 август 2023, 10:08

Банкларда доллар курси 11 680−11 710 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 4 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 590−11 650 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 680−11 710 сўм.

Freedom Payments офисига ниқобли одамлар келгани айтилмоқда
3 август 2023, 22:52

Freedom Payments офисига ниқобли одамлар келгани айтилмоқда

Тошкентдаги Freedom Payments (Freedom Pay) хорижий компанияси офисига ниқоб таққан шахслар келгани айтилмоқда. Бир неча ходим ҳибсга олинган. Сабаблари ҳозирча номаълум.

Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархлари ошиши кутилмоқда
3 август 2023, 19:37

Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархлари ошиши кутилмоқда

Яқин кунларда пойтахт жамоат транспортидан фойдаланиш учун йўлкира нархлари ошиши кутилмоқда. Транспорт картасидан тўлов 1600 сўм, нақд пул ва банк картасидан тўлов эса 2000 сўмгача ошади. Шунингдек, йўловчиларга кунлик, ойлик ва йиллик мослашувчан тариф режалари таклиф этилади.

Марказий банк раиси — аҳолини кредитлаш ҳажмининг ўсиши ва иқтисодиётдаги қарз юки ҳақида
3 август 2023, 17:22

Марказий банк раиси — аҳолини кредитлаш ҳажмининг ўсиши ва иқтисодиётдаги қарз юки ҳақида

Аҳолига кредит бериш ҳажми уларнинг даромадларидан тезроқ ўсиб бормоқда, бу эса иқтисодиётдаги қарз юки ортаётганидан далолат беради, деди Марказий банк раиси. Унинг айтишича, чакана кредитлашда «қизиб кетиш»нинг олдини олиш учун тартибга солувчи чора-тадбирларни кўриш бошланган.

Шерзод Кудбиев яна Солиқ қўмитасига раис этиб тайинланди
3 август 2023, 12:32

Шерзод Кудбиев яна Солиқ қўмитасига раис этиб тайинланди

Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев маъмурий ислоҳотдан 7 ой ўтиб яна Солиқ қўмитаси раиси лавозимига қайтди. Бир кун аввал президент давлат бюджети даромадлари етарли эмаслигини айтиб, солиқ идоралари ходимлари ишини танқид қилганди.

Йил охиригача 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш мумкин — президент
3 август 2023, 10:24

Йил охиригача 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш мумкин — президент

Шавкат Мирзиёев 2023 йил якунига қадар камбағаллик даражасини 14 фоиздан 12 фоизга тушириб, 200 мингга яқин оилани камбағалликдан чиқариш мумкинлигини таъкидлади. Давлат раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш ва имтиёзли ресурсларнинг етиб боришини осонлаштириш бўйича чора-тадбирларни эълон қилди.

Банкларда доллар курси 11 715 сўмгача кўтарилди
3 август 2023, 09:54

Банкларда доллар курси 11 715 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 3 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 580−11 660 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 700−11 715 сўм.

«Бу фақат бизнинг хоҳишимизга боғлиқ эмас». Марказий банк раҳбари — давлат банкларини хусусийлаштириш ҳақида
3 август 2023, 09:24

«Бу фақат бизнинг хоҳишимизга боғлиқ эмас». Марказий банк раҳбари — давлат банкларини хусусийлаштириш ҳақида

Марказий банк раҳбари давлат банкларини хусусийлаштириш нега кечиктирилаётгани ҳақида гапириб, «бу нафақат бизнинг хоҳишимизга, балки хорижий инвесторларнинг ишончига ҳам боғлиқ», деб таъкидлади. Ўтган йилги геосиёсий инқироз инвесторларнинг постсовет мамлакатлари бозорига киришини қийинлаштирган.

Ҳар бир тадбиркорга алоҳида солиқчи бириктирилади — президент
2 август 2023, 21:30

Ҳар бир тадбиркорга алоҳида солиқчи бириктирилади — президент

Ўзбекистонда ҳар бир тадбиркорга муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган солиқ ходими бириктирилади, дея маълум қилди президент. 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этмайди, 2024 йилдан эса кичик бизнес субъектлари электрон ҳисобот тизимига ўтади.

Ўзбекистонда банкларни хусусийлаштириш кечроқ муддатга қолдирилди
2 август 2023, 19:45

Ўзбекистонда банкларни хусусийлаштириш кечроқ муддатга қолдирилди

Ўзбекистон президенти «Қишлоқ қурилиш банк», «Асакабанк», «Алоқабанк», «Агробанк» ва бошқаларни хусусийлаштириш ҳамда акциялари IPO`сини кечроқ муддатга қолдирди. Тўлиқ хусусийлаштириш режалаштирилган «Ўзсаноатқурилишбанк»даги давлат улуши 2024 йил охиригача 50 фоизга камайтирилади.

Қорақалпоғистонда арзон, Тошкентда қиммат — ҳудудларда уй-жой нархлари қандай?
2 август 2023, 14:33 1

Қорақалпоғистонда арзон, Тошкентда қиммат — ҳудудларда уй-жой нархлари қандай?

МҲТИ экспертларининг уй-жой нархлари бўйича ўтказган таҳлил натижаларига кўра, ҳар бир квадрат метр учун энг арзон уй Қорақалпоғистонда ($390,1), энг қиммати эса Тошкент шаҳрида ($1251) қайд этилди. Бир йил ичида янги уй нархи ўртача 44 фоизга, иккиламчи бозордаги эса ўртача 33 фоизга қимматлашди.

Ўзбекистонда 6 ойда ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 млн сўмни ташкил этди — Статистика агентлиги
2 август 2023, 12:22

Ўзбекистонда 6 ойда ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 млн сўмни ташкил этди — Статистика агентлиги

Статистика агентлигининг ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда январь-июнь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 млн сўмни ташкил этган. Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (7 миллион сўм), Навоий вилояти (5,6 миллион сўм) ва Тошкент вилоятида (4,3 миллион сўм) кузатилган.

Банкларда доллар курси 11 690 сўмга етди
2 август 2023, 09:59

Банкларда доллар курси 11 690 сўмга етди

Тижорат банклари 2 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 575−11 630 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 670−11 690 сўм.

UNG Petro шохобчаларида Аи-92 бензини нархи ошди
2 август 2023, 09:14

UNG Petro шохобчаларида Аи-92 бензини нархи ошди

«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинига чегирмалар якунланди. Унинг бир литри энди 7500 сўм эмас, 8600 сўмни ташкил этмоқда.

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда электр энергияси узилиши сабабларини санаб ўтди
1 август 2023, 21:43

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда электр энергияси узилиши сабабларини санаб ўтди

Ўзбекистон ёқилғи-энергетика комплексидаги «оғир вазият» туфайли деярли барча ҳудудларда куннинг маълум вақтларида электр энергиясини узишга тўғри келмоқда, деяб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Чекловлар таъмирлаш ишлари, йирик аварияларнинг олдини олиш ва бошқа омиллар билан изоҳланди.

Рублнинг қадрсизланиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?
1 август 2023, 21:07

Рублнинг қадрсизланиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

Россия рублининг қадрсизланиши Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажмига, шунингдек, ўзбекистонлик экспортёрлар даромадига салбий таъсир қилади, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг