Яқин кунларда Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўлкира нархлари ошиши ва мослашувчан тариф режаларига ўтилиши кутулмоқда, дея хабар бермоқда «Газета.uz» манбаси. Тарифлар айнан қайси санадан бошлаб жорий этилиши эса ҳозирча номаълум.

автобус, йўлкира, метро, тошкент жамоат транспорти

Транспорт карталари орқали 1 соат давомида бошқа транспортга ўтишда чегирма амал қилади. Масалан, бир соат ичида бир нечта автобусдан фойдаланилса, транспорт картасидан аввал 1600 сўм, сўнгра 400 сўм тўлов ечилади, кейингиларида эса пул олинмайди.

Бир соат ичида метродан фойдаланиб, кейин автобусга чиқилганида эса мос равшда 1600 сўм ва 1000 сўм тўлов қилинади. Шу соатнинг ўзида яна автобусга чиқилса, биринчи мартада картадан 400 сўм ечилади, кейингилари эса текин бўлади.

1 соатлик алмаштириш тарифларининг яна қуйидагича турлари жорий этилади:

автобус, йўлкира, метро, тошкент жамоат транспорти

1 соатлик тарифлардан фойдаланишда ҳисоб даври йўловчи транспортга чиқаётган вақтида тўлов қилганидан бошланади. Бир соатлик тарифда метродан фақат бир марта фойдаланиш мумкин бўлади. Бу вақт ичида икки марта метродан фойдаланилса, ҳисоб даври янгидан бошланади.

Шунингдек, йўловчилар учун кунлик, ҳафталик, ойлик ва йиллик тариф режалари ҳам таклиф этилади. Уларни сотиб олишда имтиёзли фойдаланувчилар учун 50 фоиз чегирма берилади. Бу тарифларда белгиланган вақт даврида чексиз марта қатнов амалга ошириш мумкин бўлади.


автобус, йўлкира, метро, тошкент жамоат транспорти

Автобус учун тарифлар қуйидагича:

  • 1 кунлик — 6 минг сўм.
  • 5 кунлик — 23 минг сўм.
  • 7 кунлик — 30 минг сўм.
  • 10 кунлик — 47 минг сўм.
  • 15 кунлик — 71 минг сўм.
  • 20 кунлик — 94 минг сўм.
  • 1 ойлик — 140 минг сўм.
  • 3 ойлик — 400 минг сўм.
  • 6 ойлик — 720 минг сўм.
  • 1 йиллик — 1 млн 350 минг сўм.

Автобус + метро учун тарифлар қуйидагича:

  • 1 кунлик — 7 минг сўм.
  • 5 кунлик — 32 минг сўм.
  • 7 кунлик — 40 минг сўм.
  • 10 кунлик — 64 минг сўм.
  • 15 кунлик — 97 минг сўм.
  • 20 кунлик — 129 минг сўм.
  • 1 ойлик — 194 минг сўм.
  • 3 ойлик — 550 минг сўм.
  • 6 ойлик — 1 млн сўм.
  • 1 йиллик — 1 млн 900 минг сўм.

Маълумот ўрнида, май ойи охирида Тошкентда жамоат транспортида нақд пулда тўланадиган йўл ҳақи картада тўланган суммадан кўра қимматлашиши керак эди. Янги тизимда бир транспортдан бошқасига ўтиш учун янги тарифлар пайдо бўлиши режалаштирилганди. Унда бир соат ичида карта орқали тўлаб «пересадка» қиладиган бўлсангиз, иккинчи транспортда чипта нархи арзонга тушиши айтилганди. Ўзгартиришлар Ўзбекистон президентининг февралдаги жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган, бироқ кейинроқ ўзгаришни баҳордан кузга кўчиришга қарор қилинди.

Қайд этиш жоизки, нақд пулсиз қилинган тўловларни рағбатлантириш бир қатор афзалликларга эга. Биринчи навбатда метро кассаларидаги навбатлар қисқаради. Бу кассирларнинг иш ҳақи учун харажатларни оптималлаштиришни англатади. Автобуслар тезлиги ва йўловчилар хавфсизлиги ортади, чунки кондукторлар нақд пул тўловчиларга хизмат кўрсатишга, ҳайдовчилар уларга эътибор қаратишга камроқ вақт сарфлайди.

Йўл ҳақи қимматлашадими ёки арзонлашадими?

Янги тизимга ўтиш билан нақд пулда тўланадиган йўлкираларнинг нархи 1400 сўмдан 2000 сўмгача (деярли 50 фоизга) ошади. Банк ва транспорт карталари, шунингдек, ATTO иловаси (шу жумладан виртуал транспорт карталари) орқали тўловларни амалга оширишда бир марталик тўлов 1600 сўмни ташкил қилади.

Йўловчилар йўл ҳақини транспорт картаси ёки ATTO иловаси (банк картаси билан эмас) орқали тўласа, 70 фоизгача тежаш имкониятига эга бўлади.

Агар ҳозир бир автобусдан бошқа бир автобусга ўтаётган йўловчи икки марта 1400 сўм тўлаётган бўлса, «пересадка»ни ўз ичига олган тарифлар билан иккита автобусда бир соатлик йўлкира тўлови бор-йўғи 2000 сўм бўлади: биринчи йўлга 1600 сўм, иккинчисига 400 сўм. 3-автобусга ҳам бир соат ичида ўтилса, у бепул бўлади.

Йўл ҳақини транспорт карталари ва ATTO иловаси билан тўлаётган йўловчилар учун автобусдан метрога ўтиш нархи 1000 сўмни ташкил қилади.

Бунга қадар пойтахтда жамоат транспорти учун нархлар сўнгги маротаба 2019 йилнинг август ойида — 1200 сўмдан 1400 сўмгача оширилган эди.