Август ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида 28 мингта уй-жой олди-сотдиси шартномаси рўйхатга олинган. Бу 2021 йилдан бери рекорд кўрсаткичдир. Ой давомида битимлар сони 12,8 фоизга, Тошкент шаҳрида 10 фоизга ошган. Аксарият ҳудудлардаги иккиламчи бозорда нархлар тушди.
UzAuto Motors Ўзбекистонда Chevrolet Captiva 5 автомобиллари савдосини қайта бошлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Автомобиль савдоси 2021 йил ноябрь ойида тўхтатилганди.
Марказий банк рискли кредитлар миқдори ўсиб бораётгани сабабли банкларга автокредитлар бўйича қўйиладиган талабларни кучайтирмоқда. Эндиликда автокредитларнинг банклар кредит портфелидаги улуши 25 фоиздан ошмаслиги талаб этилади.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Амалдаги нисбатан қатъий пул-кредит шароитларининг давом эттирилиши инфляциянинг прогноз кўрсаткичларига эришишга хизмат қилади, дейилади регулятор баёнотида.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга инсон капиталини ривожлантириш учун 93 млн доллар йўналтиради. Маблағлар саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш орқали инклюзив ўсишни рағбатлантиришга қаратилган.
Тошкентда ҳарбий госпитал яқинидаги ер участкаси аукцион савдосига етти кун қолганида рўйхатдан ўтган Smart Fast Story томонидан сотиб олинди. 1 гектар ер 48,07 млрд сўмга баҳоланди.
Август ойида Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси кескин ошиб, 14,5 фоизни ташкил этди. Бу расмий йиллик инфляциядан 5,5 фоизга юқори. Респондентларнинг аксарияти гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини ҳис қилган.
Ўзбекистон аҳолисининг инфляция бўйича кутилмалари 6 ойлик пасайишидан сўнг августда кескин ошди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг хавфсирашида валюта курсининг ўсиши омили кучайди. Сўровномада қатнашганлар орасида нархлар 9−12 фоиздан кўпроқ ошишини кутаётганлар сони кўпайди.
Тошкент вилоятида олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларида 15,8 млрд сўмлик сифатсиз ишлар ҳамда 6,3 млрд сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланди. Жиддий қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 63 та жиноят иши қўзғатилди.
Apple компанияси янги қурилмалари тақдимотини ўтказди. Унда iPhone 15 ва янги Apple Watch`лар намойиш этилди. Компаниянинг янги смартфонларида Lightning ўрнига USB-C порти бўлади. iPhone 15 Pro эса титан корпус билан чиқарилади. Янги қурилмалар ҳақида батафсил маълумот.
Ўзбекистондаги автомобиль бозорида сотувлар август ойида июлга нисбатан 2,3 фоизга ўсди. Электромобиллар савдосидаги ўсиш эса 38 фоизга етди.
Жўрабек Мирзамаҳмудов баъзи газ қуйиш шохобчалари учун имтиёзли нархлар борлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Давлат етказиб берувчилари барча «заправка»ларга газни ягона нархда сотади, деди энергетика вазири.
Япониянинг 2 млн долларлик молиявий кўмагида БМТТД Оролбўйида иқлимга чидамли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳасини ишга туширди. Япония, шунингдек, инновацион технологиялардан фойдаланиш ва қишлоқ жойларидаги аҳоли барқарорлигини оширишда кўмаклашади.
«Андижон» аэропортининг янги аэродром мажмуаси учун узунлиги 3400 м, эни 60 м бўлган учиш-қўниш йўлаги қурилади, шунингдек, тунги вақтда ва оғир об-ҳаво шароитида барча турдаги ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш имконини берувчи ёритиш мосламалари билан жиҳозланади.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари сўмнинг қадрсизланиши ва пул ўтказмалари қисқариши фонида кетма-кет бешинчи ой пасайди. Август ойида захиралар деярли 1 млрд долларга камайди ва 32,7 млрд долларни ташкил этди. Йил бошидан буён мамлакатнинг «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 3,08 млрд долларга камайди.
Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади.
Ўзбекистон Жанубий Корея билан Савдо ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича шартнома (TIPF) имзолаган минтақадаги биринчи ва дунёда еттинчи давлат бўлди. Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Сеулда қатор музокаралар ўтказди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Газета.uz»га берган интервьюсида энергоресурслар билан узлуксиз таъминлаш учун қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида гапириб берди. Аввалроқ у буни таъминламай туриб, аҳоли учун электр ва газ тарифлари оширилмаслигини айтганди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма газ лойиҳаси доирасида «Ўзтрансгаз»нинг Корея компаниялари олдидаги қарзини тўлаш бўйича «муроса вариантини» топди, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унга кўра, лойиҳада ишлаб чиқариладиган хомашё ва товар газига тарифларни ўзгартириш кўзда тутилган.
Аҳоли учун табақалаштирилган тарифларни белгилашдан олдин узлуксиз электр энергияси етказиб беришни йўлга қўйиш зарур, дея таъкидлади энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унинг сўзларига кўра, ҳукуматга янги тарифни 2024 йилнинг 1 майидан жорий этиш бўйича таклиф киритилиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг