E-auksion платформасида Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Зиёлилар кўчасидаги ер участкаси учун савдолар якунланди. Сайтдаги маълумотлар бунга гувоҳлик бермоқда.

Аукцион савдолари 6 сентябрь куни бўлиб ўтди ва 10 дақиқадан сал кўпроқ давом этди. Ауционда икки компания иштирок этди. Улардан бири — Smart Fast Story — бошланғич баҳодан 5 фоизга кўп — 48,07 млрд сўмлик ягона таклифни киритди.

Spot маълумотларига кўра, лот биринчи марта 2022 йил ноябрида сотувга қўйилган. 1 гектарлик майдон Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий госпитали ёнида жойлашган бўлиб, авваллари мазкур муассасага тегишли бўлган. Ботаника боғи, IT-парк ва Инҳа университети ҳам яқин.

e-auksion, smart fast story, аукцион, тошкент

Доимий бинолари бўлмаган, лекин барча инфратузилмаси (канализациядан ташқари) мавжуд бўлган ер участкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 июндаги қарори (оммага очиқ эмас) билан сотувга қўйилган. Бошланғич баҳоси — 45,78 млрд сўм.

Корхоналар реестрига кўра, Smart Fast Story компанияси ким ошди савдосига 7 кун қолганда — 2023 йил 29 августда Яшанбод тумани, Паркент кўчаси, 182-уйда рўйхатга олинган бўлиб, унинг асосий фаолияти нотураржой бинолари қуриш, устав капитали — 95 млрд сўм. Раҳбари ва асосчиси Муҳиддин Усмон ўғли Муҳиддинов.

Таҳририят компанияга қўнғироқ қилганда изоҳ ололмади