Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари август ойида 958,4 миллион долларга камайган ҳолда 1 сентябрь ҳолатига кўра 32,69 млрд долларни ташкил этди. Захиралар кетма-кет бешинчи ой (апрель ойидан бери) пасайиб бормоқда ва йил бошидан буён мамлакатнинг «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 3,08 млрд долларга камайди.

Хорижий валюта захиралари 860 миллион долларга (-9 фоизга) камайиб, 8,7 миллиард долларни ташкил этди. Захираларнинг хорижий валютадаги қисмининг кескин камайиши август ойида миллий валютанинг девальвацияси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кўрсаткич 2013 йилдан бери статистиканинг барча даврлари учун антирекордни янгилашда давом этмоқда. Йил бошидан буён валюта захиралари 2,94 миллиард долларга камайган.

Олтин захираси қиймати 410,5 млн долларга — 23,43 млрд долларгача ошган. Бу қимматбаҳо метал физик ҳажми 0,3 млн трой унцияга (9,3 тонна), яъни 12,1 млн трой унциягача ошгани ҳисобига рўй берган (376,3 тонна атрофида).

Миллий валюта курсининг ўзгариши (кўк чизиқ), захираларнинг ўзгариши (яшил) ва захираларнинг валюта қисми ўзгариши (қизил). Манба: Mirkonomika / TelegramМиллий валюта курсининг ўзгариши (кўк чизиқ), захираларнинг ўзгариши (яшил) ва захираларнинг валюта қисми ўзгариши (қизил). Манба: Mirkonomika / Telegram

Захираларнинг пасайиши савдо дефицити (импортнинг экспортдан ошиб кетиши), сўм қадрсизланиши, уни сақлаб қолиш учун Марказий банк захиралар ҳисобига валюта интервенциясига мурожаат қилиши ва пул ўтказмаларининг олдинги йилга нисбатан камайиши фонида содир бўлмоқда.