12 сентябрь куни Apple компанияси ўзининг Купертинодаги штаб-квартирасида янги қурилмалари тақдимотини ўтказди. Тадбир компаниянинг YouTube саҳифасида жонли эфирга узатилди ва ярим кун ичида 25 млн киши томоша қилди.

Янги қурилмаларнинг нархлари

Apple тақдимоти ўтказиладиган кунда бериладиган асосий маълумотлардан бири янги iPhone`ларнинг нархлари ҳисобланади. Кечаги тақдимотда янги қурилмалар АҚШда сотиб олинганда ва солиқлар ҳисобга олинмаганда қанчага тушиши эълон қилинди. Мамлакатда янги Apple Watch`ларга 12 сентябрдан, iPhone`ларга эса 15 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин бўлади.

iPhone 15 — 799 доллардан;

iPhone 15 Plus — 899 доллардан;

iPhone 15 Pro — 999 доллардан;

iPhone 15 Pro Max — 1199 доллардан;

Apple Watch SE — 249 доллардан;

Apple Watch Series 9 — 499 доллардан;

Apple Watch Ultra 2 — 799 доллардан.

Lightning ўрнига USB-C

Компания смартфонларининг барча янги моделлари — iPhone 15, iPhone 15 Plus, iPhone 15 Pro, iPhone 15 Pro Max`лардаги одатий Lightning порти USB-C билан алмаштирилди. Энди Apple`нинг бир нечта қурилмасини ишлатадиганларга камроқ кабеллар керак бўлади.

Бу ўзгаришнинг асосий сабаби Европа Иттифоқи симли қувватлагич ишлатиладиган мобил қурилмаларни 2024 йил охиригача бир турдаги — USB Type-C/USB-C`га ўтказиш бўйича қонуни бўлиши мумкин.

Apple iPhone 15 va 15 Plus

Янги iPhone`лар iPhone 14 ва 14 Plus`нинг орқа дизайнини ўзига мерос қилиб олди ва шиша панелли бир хил алюминий шассиси асосида қурилган. Олдинги моделлардан кўринишдаги асосий фарқи — бу ўтган йили Pro моделлари учун эксклюзив бўлиб қолган Dynamic Island интерактив ҳошиясидир.

apple event, iphone 15, iphone 15 pro, iphone 15 pro max

iPhone 15 ва 15 Plus ичида ўтган йилги Apple A16 Bionic чипи мавжуд бўлиб, оператив хотира ҳажми бир хил — 6 ГБ бўлади. Смартфонлар, шунингдек, алоқа учун жавоб берадиган ультра кенг чизиқли Apple U2 чиплари билан жиҳозланган.

Экран диагоналлари ўзгаришсиз қолди — мос равишда iPhone 15 ва 15 Plus учун 6,1 ва 6,7 дюйм. Асосий моделлар 48 мегапикселли асосий камерага эга эди, бу эса 2х катталаштиришга эришиш имконини берди. Кенгбурчакли модуллар ҳам 48 мегапикселли. Портрет режими ҳам яхшиланди, энди унга махсус ўтиш шарт эмас — алгоритмларнинг ўзи камералар қаршисида одам борлигини тушунади. Apple, шунингдек, паст ёруғликда ва ҳаракатга ишлов беришни яхшилаган.

apple event, iphone 15, iphone 15 pro, iphone 15 pro max

Apple iPhone 15 ва 15 Plus учун бешта рангни таклиф қилади: қора, яшил, пушти, кўк ва сариқ.

apple event, iphone 15, iphone 15 pro, iphone 15 pro max

Apple iPhone 15 Pro va 15 Pro Max

Компаниянинг энг яхши смартфонларининг текис қирраларидан орқа панелга ўтадиган қисми бироз юмалоқ қилиб ясалган. Бундан ташқари, энди титандан қилингани туфайли қирралар жилосиз бўлади, олдинги авлодларда рамкалар сайқалланган зангламайдиган пўлатдан ясалган.

apple event, iphone 15, iphone 15 pro, iphone 15 pro max

14 Pro ва 14 Pro Max`нинг янги маҳсулотлари ингичка дисплей рамкалари билан ҳам ажралиб туриши мумкин. Шунингдек, овоз баландлиги тугмачалари устида созланадиган тугма пайдо бўлди, у товушни ўчириш дастагининг ўрнини босади. Тугмачага бирор амални бириктириш мумкин.

apple event, iphone 15, iphone 15 pro, iphone 15 pro max

Экран диагоналлари — iPhone 15 Pro ва 15 учун мос равишда 6,1 ва 6,7 дюйм. Ички қисмида 8 ГБ тезкор хотирага эга Apple A17 Bionic чипи жойлашган. У сониясига 35 триллион операцияни қайта ишлашга қодир ва Ray Tracing`ни қўллаб-қувватлайди. Смартфонлар учун Resident Evil Village ва Assassin’s Creed Mirage ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Чипсетга ультра кенг чизиқли алоқага жавоб берадиган модуль — Apple U2 қўшилди. Бу локатор хизмати орқали қурилмаларнинг ҳолатини аниқ кузатишга ёрдам беради.

apple event, iphone 15, iphone 15 pro, iphone 15 pro max

Apple топ моделларининг камераларини янгилади:

  • 48 мегапикселли асосий моделнинг сенсори катталашди;

  • уч хил фокус узунликлари бор — 24, 28 ва 35 мм (тезкор алмаштириш);

  • Apple ProRES секундига 60 кадр тезликда 4К форматда видео суратга ололади;

  • iPhone 15 Pro Spatial видеони суратга олиши мумкин, кейин уни Apple Vision Pro билан томоша қилиш мумкин.

iPhone 15 Pro Max ўзининг телефотомодули билан бошқаларидан ажралиб туради. У 15 Pro`дагидек 3 марта эмас, 5 марта яқинлаштириш имконини беради.

Apple Watch Series 9

apple event, iphone 15, iphone 15 pro, iphone 15 pro max

Янги авлод соатлари аввалги моделлар дизайнини ва ўлчамларини сақлаб қолади: 41 ва 45 мм. Бироқ Apple янги пушти рангни қўшди ва экран ёруғлигини олдинги авлодникидан 2 бараварга — 2000 нитгача оширди. Бунда Always On режимида экран ёруғлиги 1 нитгача тушади.

Яна бир муҳим тақдимот бу янги имо-ишора бўлди. Эндиликда соатларни имо-ишора орқали бошқариш мумкин — кўрсаткич ва бош бармоқни бир-бирига текизган ҳолда қўнғироқларга жавоб бериш, саҳифаларни ўтказиш ёки таймерни паузага қўйиш каби амалларни бажарса бўлади.

apple event, iphone 15, iphone 15 pro, iphone 15 pro max

Watch 9 янги ҳисоблаш платформаси — Apple S9 билан жиҳозланган. iPhone 15 линияси сингари соат ҳам Apple U2 чипига эга бўлди. Apple S9 олдинги чиплардан 50 фоизга тезроқ ва соат энди овозни 20 фоизга яхшироқ тушунади. Автономлик аввалгидек қолган — 18 соат.

apple event, iphone 15, iphone 15 pro, iphone 15 pro max

Watch 9 алюмин версияси қизил, пушти, тилла, кумуш ва кўк рангларда, титан модель эса тилла, кумуш ва қора рангларда бўлади.

Apple Watch Ultra 2
apple event, iphone 15, iphone 15 pro, iphone 15 pro max

Apple Ultra соатларининг иккинчи авлоди янги Apple S9 процессори, U2 чипи ва олдингиси билан бир хил 49 мм ўлчамга эга бўлди. Экран ёруғлиги 3000 нитгача етказилди. Янги қўшилган имо-ишораларни қўллаб-қувватлайди.

apple event, iphone 15, iphone 15 pro, iphone 15 pro max

Бу янги гаджет 36 соат автономлик ва энергия тежаш режимида 72 соат ишлаши ваъда қилинмоқда.