Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Саудия ўртасида 12 млрд долларлик келишувлар имзоланди
27 ноябр 2023, 12:41

Ўзбекистон ва Саудия ўртасида 12 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Саудия Арабистони инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида икки давлат ўртасида 12 млрд долларлик келишувлар имзоланди. Шунингдек, яна 11 млрд долларлик лойиҳа ва дастурларни илгари суришга келишилди. Шавкат Мирзиёев вазирни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Ўзбекистонда автотранспорт сотуви бир йил ичида 1,6 бараварга кўпайди
27 ноябр 2023, 10:25

Ўзбекистонда автотранспорт сотуви бир йил ичида 1,6 бараварга кўпайди

Ўзбекистонда октябрь ойи якуни бўйича барча автотранспорт воситаларининг сотуви 24 фоизга ўсиб, 183 мингтани ташкил этди ва ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан 62 фоизга кўпайди. Ой давомида қарийб 40 мингта янги маҳаллий автомобиль сотилди, электромобиллар сотуви эса 26 фоизга камайди.

«Биз об-ҳавонинг ҳар қандай инжиқлиги ва аномал совуққа тайёрмиз» — Ўзбекистон энергетика тизими раҳбарларининг ваъдаси
25 ноябр 2023, 11:45

«Биз об-ҳавонинг ҳар қандай инжиқлиги ва аномал совуққа тайёрмиз» — Ўзбекистон энергетика тизими раҳбарларининг ваъдаси

Президент билан учрашувдан сўнг «Ўзтрансгаз», «Ҳудудгазтаъминот», «Ҳудудий электр тармоқлари», «Ўзэнергоинспекция» ва бошқа корхоналар раҳбарларининг қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳисоботлари тингланди. Улар энергия тизими «ҳар қандай об-ҳаво инжиқлиги ва аномал совуққа тайёр»лигини маълум қилди.

СПЕКА мамлакатлари йирик «яшил» лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун жамғарма ташкил қилиши мумкин
25 ноябр 2023, 06:02

СПЕКА мамлакатлари йирик «яшил» лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун жамғарма ташкил қилиши мумкин

Президент БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури саммитида сўзлаб, 2024 йилда «яшил» иқтисодиёт, инновациялар, логистика, муқобил энергетика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги каби соҳалардаги йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун СПЕКАнинг Мақсадли жамғармасини тузишни қўллаб-қувватлади.

Украина Ўзбекистоннинг икки компанияси ва икки фуқаросига қарши санкциялар қўллади
24 ноябр 2023, 12:16

Украина Ўзбекистоннинг икки компанияси ва икки фуқаросига қарши санкциялар қўллади

Украина Ўзбекистоннинг «Оҳангаронцемент» заводи ва унинг эгаси Akkermann Cement CA компаниясини, шунингдек, Алишер Усмоновнинг жияни Насиба Нарзиева ва унинг турмуш ўртоғи Шоҳрух Носирхўжаевларни санкциялар рўйхатига киритди.

«Яшил макон» маблағларининг камида ярми жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳаларга йўналтирилади
24 ноябр 2023, 11:15

«Яшил макон» маблағларининг камида ярми жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳаларга йўналтирилади

Бюджетдан «Яшил макон» лойиҳасига ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи «Очиқ бюджет» портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган «Менинг боғим» лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Бунда «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш режалаштирилган.

Энергетика вазири — янги биноларнинг электр тармоқларига бўладиган юкламаси ҳақида
24 ноябр 2023, 11:08

Энергетика вазири — янги биноларнинг электр тармоқларига бўладиган юкламаси ҳақида

Қонунчилик палатасида энергетика вазири депутатнинг Тошкентда кўп қаватли уйлар қурилишининг ошиши энергетика тармоғига қандай таъсир қилаётгани ҳақидаги саволига жавоб берди. Унинг айтишича, ҳозирда янги техник шартлар жорий қилинган, аввалгидек ягона дарча орқали рухсатнома олиш тақиқланган.

Аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари бироз ошди
23 ноябр 2023, 17:26

Аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари бироз ошди

Октябрь ойида аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари бироз ошиб, мос равишда 13,7 ва 14,4 фоизни ташкил этди. Марказий банкнинг бу ойдаги инфографикаси ҳудудлар, даромадлар ва тадбиркорлик фаолияти кесимидаги маълумотларсиз эълон қилинди.

Энергетика вазири — Ўзбекистондаги бензин билан боғлиқ вазият ва Россиядаги ёқилғи экспорти тақиқининг таъсири ҳақида
23 ноябр 2023, 16:10

Энергетика вазири — Ўзбекистондаги бензин билан боғлиқ вазият ва Россиядаги ёқилғи экспорти тақиқининг таъсири ҳақида

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россиянинг бензин экспортига қўйган тақиқи Ўзбекистонда ёқилғи билан боғлиқ вазиятга таъсир қилганини айтди. Ҳукуматлараро келишув имзолангандан сўнг Ўзбекистонга ноябрь ойида Россия бензини келди. Жами 371 минг тонна бензин импорт қилиниши режалаштирилган.

Ўзбекистонда октябрь ойида кўчмас мулк савдоси 10 фоизга камайди — ИТИМ
23 ноябр 2023, 16:02

Ўзбекистонда октябрь ойида кўчмас мулк савдоси 10 фоизга камайди — ИТИМ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда октябрь ойида кўчмас мулк савдоси 10 фоизга камайганини маълум қилди. Мамлакатда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг 51 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларига тўғри келмоқда.

Ўзбекистонда биржада Аи-80 бензин харидига киритилган лимит камайтирилди
23 ноябр 2023, 12:48

Ўзбекистонда биржада Аи-80 бензин харидига киритилган лимит камайтирилди

Биржада Бухоро НҚИЗда ишлаб чиқариладиган Аи-80 бензинининг максимал харид ҳажмини кунига 4 тоннагача пасайтирди, деб ёзади Spot. Бу ёқилғи қуйиш шохобчалари ва брокерлар сўраган айни чегарадир. Шу билан бирга, истисно тариқасида, бошқа ишлаб чиқарувчиларга 10 тоннадан сотишга рухсат берилади.

Тошкентдаги ерусти метро йўли остида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қурилади
23 ноябр 2023, 11:27

Тошкентдаги ерусти метро йўли остида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қурилади

Тошкент ерусти метро линияси остидаги бўш ҳудудларда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қурилади. Ҳокимлик бу бўйича лойиҳа ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Тошкентда ўртача таъмирланган 1 хонали уй ижараси 348 долларни ташкил этмоқда — МҲТИ
23 ноябр 2023, 10:52

Тошкентда ўртача таъмирланган 1 хонали уй ижараси 348 долларни ташкил этмоқда — МҲТИ

Тошкентдаги ўртача таъмирланган бир хонали уйлар ижараси ўрта ҳисобда 348, икки хонали уйлар учун 437, уч хонали уйлар учун 526 долларни ташкил этмоқда, дея қайд этди МҲТИ мутахассислари. Октябрда барча турдаги хонадонларнинг ижара нархи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан арзонлаган.

Ўзбекистонда энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади
23 ноябр 2023, 10:25

Ўзбекистонда энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов президентга берган ахборотида энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтишини маълум қилди. Қайд этилишича, аҳоли ва корхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида қўшимча 5 миллиард куб метр кафолатли газ манбалари ҳал қилинган.

Оқилона фойдаланилмаётган кадастрсиз ерлар ҳокимликлар захирасига қайтарилади — президент
22 ноябр 2023, 13:37

Оқилона фойдаланилмаётган кадастрсиз ерлар ҳокимликлар захирасига қайтарилади — президент

Ўзбекистонда кўчмас мулкнинг шартли кадастр қиймати 350 млрд долларни ташкил қилиши мумкин, деди президент. У аэросуратлар ва ер кадастрини рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни жадаллаштириш топшириғини берди. Агар кадастрсиз ерлардан оқилона фойдаланилмаса, улар ҳокимликлар захирасига қайтарилади.

Марказий банк раҳбари — макроиқтисодий барқарорлик, инфляция ва монетар сиёсат «овози» ҳақида
22 ноябр 2023, 11:55

Марказий банк раҳбари — макроиқтисодий барқарорлик, инфляция ва монетар сиёсат «овози» ҳақида

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов сўнгги йилларда иқтисодиёт юқори бюджет тақчиллиги шароитидаги ҳаётга мослашгани ва бу «оғирликни пул-кредит сиёсатига юклаётганини» таъкидлади. У фискал консолидация зарурати ва монетар сиёсатнинг «кўтарилган овози» ҳақида гапирди.

Чилонзорда Chilonzor Сity ва Smart siti қурилиши режалаштирилмоқда
22 ноябр 2023, 10:23

Чилонзорда Chilonzor Сity ва Smart siti қурилиши режалаштирилмоқда

Пойтахтнинг Чилонзор туманида Chilonzor Сity турар жой мажмуаси ва «Бунёдкор» стадионининг 5,5 гектарли автотураргоҳи ўрнида Smart siti мажмуасини қуриш таклиф қилинмоқда. Бу туман аҳолисини камбағалликдан чиқаришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Иқлим ўзгариши соҳасидаги чора-тадбирлар Ўзбекистон фаровонлигини оширишга ёрдам беради — Жаҳон банки
21 ноябр 2023, 18:14

Иқлим ўзгариши соҳасидаги чора-тадбирлар Ўзбекистон фаровонлигини оширишга ёрдам беради — Жаҳон банки

Жаҳон банки гуруҳи ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодиётини карбонсизлантириш бўйича чора-тадбирлар мамлакатга тараққиёт мақсадларига эришиш ва фуқаролар фаровонлигини оширишга ёрдам бериши қайд этилди. Ҳисоботда буни амалга ошириш учун бир қанча тавсиялар бериб ўтилган.

Президент халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда сусткашлик бўлаётганини танқид қилди
21 ноябр 2023, 17:29

Президент халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда сусткашлик бўлаётганини танқид қилди

Президент халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда барча соҳалар ҳам натижадорликка эриша олмаётганини таъкидлади. Хусусан, Қишлоқ хўжалиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятидаги лойиҳаларда сусткашликка йўл қўйилаётганини танқид қилди.

Қандолатчилик корхоналарига экспорт билан боғлиқ операциялари учун 3 млн АҚШ долларигача маблағ ажратилади
21 ноябр 2023, 16:56

Қандолатчилик корхоналарига экспорт билан боғлиқ операциялари учун 3 млн АҚШ долларигача маблағ ажратилади

Президент фармони билан қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача 3 миллион АҚШ долларигача маблағ ажратилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг