Ўзбекистонда октябрь ойида кўчмас мулк савдоси 10 фоизга камайди, олди-сотди битимлари сони 21 мингтани ташкил этди (бир ой олдин 23 мингта бўлган), дея хабар бермоқда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.

Кўчмас мулкни сотиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 7 фоизга камайди. Сотувлар пасайишининг энг юқори суръатлари Тошкент (27 фоиз), Жиззах (19 фоиз) ва Сирдарё (15 фоиз) вилоятларда қайд этилди. Мамлакатда кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг 51 фоиздан ортиғи Тошкент шаҳри, Тошкент, Фарғона ва Самарқанд вилоятларига тўғри келган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказиИқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Октябрь ойида Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи сентябрь ойидаги 9,1 долларга нисбатан 4,4 фоизга ошиб, 1 квадрат метр учун 9,5 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг 11 та туманидан 10 тасида уй-жой ижараси нархининг ошиши қайд этилган.

Шунингдек, ой давомида иккиламчи бозорда бир квадрат метр учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши 0,3 фоизни ташкил этган, ўтган йилнинг октябрь ойидан буён иккиламчи уй-жой нархи деярли 20 фоизга ошган.
ижара нархи, иккиламчи бозор, иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, кўчмас мулк бозори, тошкент, уй-жой нархи