III Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида транспорт вазири Илҳом Махкамов Vision Invest компанияси (Саудия Арабистони) раҳбари Омар ал-Мидани билан учрашув ўтказди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Учрашувда транспорт инфратузилмаси лойиҳаларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш ва бу борадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Vision Invest компанияси Андижон халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш ва уни келажакда бошқариш истагини билдирди, дейилади хабарда.

Музокаралар натижасида инвестор олти ойгача муддатда ўрганишлар олиб бориши ва лойиҳа таклифларини тайёрлаши бўйича дастлабки келишув имзоланди.