Иқтисодиёт

«Ўзэкспомарказ» МKК учта агрокўргазмада иштирок этишга таклиф этади
21 июн 2021, 15:00

«Ўзэкспомарказ» МKК учта агрокўргазмада иштирок этишга таклиф этади

«Ўзэкспомарказ»нинг агрокўргазмалари Ўзбекистонда илк бор гибрид форматида ўтказилади.

FlyArystan Туркистон-Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширди
21 июн 2021, 14:35

FlyArystan Туркистон-Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширди

Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери Туркистон-Тошкент йўналишида илк парвозни амалга оширди.

Адлия вазирлиги Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқмоқда
21 июн 2021, 08:51

Адлия вазирлиги Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқмоқда

Адлия вазирлиги тадбиркорлар учун ягона ҳуқуқий манба — Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқмоқда. Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг қабул қилиниши қонун ҳужжатларини меъёрлаштириш ва давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини қисқартиришга хизмат қилади.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи бор пасайди
18 июн 2021, 16:22

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи бор пасайди

Долларнинг расмий курси 13,43 сўмга пасайди ва жами 10 467,60 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз пасайди, рубль эса бироз кўтарилди.

Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини реконструкция қилиш учун $36 млн ажратади
18 июн 2021, 15:02

Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини реконструкция қилиш учун $36 млн ажратади

Жаҳон банки Андижон шаҳрининг иссиқлик таъминотини яхшилаш учун қиймати 36 млн доллар бўлган лойиҳани бошлайди. Унинг доирасида 24 км иссиқлик узатиш тармоқлари, 271 та кўп қаватли уй қурилиши ҳамда 32 та ижтимоий соҳа объектида алоҳида ишлайдиган иситиш ускуналари ўрнатилиши кўзда тутилган.

Андижонда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
18 июн 2021, 12:24

Андижонда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Андижон вилоятидаги Асака заводида электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши маълум қилинди. 2021−2023 йилларда 80 млн доллар инвестиция эвазига, 8 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. 2020 йилнинг декабрь ойида «Ўзавтосаноат» компанияси фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказилиши режалаштираётган эди.

Андижон вилоятида 1,8 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади
18 июн 2021, 12:00

Андижон вилоятида 1,8 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилади

Андижон вилоятида 2021−2022 йилларда жами 19,8 трлн сўм, яъни 1,8 млрд долларлик 584 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 60 мингта янги иш ўрни яратилади.

Андижондаги 200 та маҳаллага 400 млрд сўм ажратилади — президент
18 июн 2021, 11:41

Андижондаги 200 та маҳаллага 400 млрд сўм ажратилади — президент

Шавкат Мирзиёев таъкидлашига кўра, Андижон вилоятида маҳаллаларнинг аксарияти ўзининг «ўсиш нуқта"ларини аниқлаб олган бўлишига қарамай, 100 та маҳалла ҳалигача ўз ихтисослашув йўлини топмаган. 200 та маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 400 млрд сўм (ҳар бир маҳаллага 2 миллиард сўмдан) ресурс ажратилиши қайд этилди.

Uzbekistan Airways Ҳиндистонга қатновларни камайтирди
17 июн 2021, 19:11

Uzbekistan Airways Ҳиндистонга қатновларни камайтирди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 18 июндан Тошкентдан Деҳлига амалга ошириладиган рейслар сонини қисқартирди — жума кунли парвозлар бекор қилинди.

Икки ой ичида 100 млрд сўмлик давлат харидлари танловларида қонун бузилган — Антикоррупция агентлиги
17 июн 2021, 19:03

Икки ой ичида 100 млрд сўмлик давлат харидлари танловларида қонун бузилган — Антикоррупция агентлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат харидларига оид эълонлар бўйича ўтказилган мониторингда май-июнь ойларида 101,5 млрд сўм миқдоридаги 324 та танловда қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бюджет буюртмачиларининг 101,5 млрд сўмлик 324 та танловини бекор қилиш ҳақида вазирлик ва идораларга 268 та тақдимнома киритилди.

Долларнинг расмий курси яна пасайди
17 июн 2021, 18:27

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг расмий курси 9,43 сўмга пасайди ва жами 10 581,03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз пасайди.

«Ислоҳотларнинг кучи — маҳаллада» — Шавкат Мирзиёев
17 июн 2021, 17:36

«Ислоҳотларнинг кучи — маҳаллада» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссихона ва «Рустамжон Замин ривожи» фермер хўжалиги даласига ташриф буюрди. Давлат раҳбари «ғалла ҳосилдорлигини 100 центнерга чиқариш чораларини кўриш кераклигини ва шунда фермернинг ҳам, ишчиларининг ҳам даромади ошишини» таъкидлади. «Янада кўпроқ ишчи жойлар, маҳаллаларда шароитлар қилишимиз керак. Ислоҳотларнинг кучи — маҳаллада», — деди у.

Жаҳон банки Ўзбекистон солиқ соҳасидаги ислоҳотлар учун $60 млн ажратади
17 июн 2021, 15:05

Жаҳон банки Ўзбекистон солиқ соҳасидаги ислоҳотлар учун $60 млн ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистондаги солиқ маъмуриятчилиги тизимини ислоҳ қилиш учун 60 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади. Лойиҳа доирасида Давлат солиқ қўмитасининг операцион, институционал ва технологик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторини қисқартиришга йўналтирилган чора-тадбирлар кўрилади.

Quadro IH DMCC «Ичан қалъа» меҳмонхонасига эгалик қилади
17 июн 2021, 14:58

Quadro IH DMCC «Ичан қалъа» меҳмонхонасига эгалик қилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Quadro IH DMCC компанияси пойтахтдаги «Ичан қалъа» меҳмонхонасини сотиб олиш бўйича тендерда ғолиб чиқди. ОАВ хабарларига кўра, меҳмонхона илгари Гулнора Каримовага тегишли бўлган.

«Аёл ишли бўлиб, кайфияти яхши бўлса, оиласи ҳам бахтли бўлади» — Шавкат Мирзиёев
17 июн 2021, 13:10

«Аёл ишли бўлиб, кайфияти яхши бўлса, оиласи ҳам бахтли бўлади» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Избоскан туманидаги маҳсулотлари 100 фоиз экспортга йўналтириш режалаштирилган тикув-трикотаж корхонаси билан танишди. Фабрикада 830 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. «Қачон Избосканда мана шундай замонавий корхона бўлган? Хотин-қизларимиз учун ҳамма шароитларни яратамиз. Аёл ишли бўлиб, кайфияти яхши бўлса, оиласи ҳам бахтли бўлади», — деди давлат рахбари.

Metro Plaza Тошкентдаги «Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси» ни хусусийлаштиради
17 июн 2021, 12:33

Metro Plaza Тошкентдаги «Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси» ни хусусийлаштиради

Тошкент марказидаги газета ишлаб чиқариш мажмуаси биносини сотиб олиш бўйича тендерда Metro Plaza компанияси ғолиб бўлди. Асосчилар орасида ака-ука Мамасаидовлар ва Миродил Фазилов бор.

ДХХнинг собиқ биносини ТИВ раҳбари ўғлининг компанияси сотиб олди
17 июн 2021, 09:50

ДХХнинг собиқ биносини ТИВ раҳбари ўғлининг компанияси сотиб олди

Ташқи ишлар вазири ўғли Дониёр Камилов асосчиси сифатида кўрсатилган Metropol Group компанияси 210 млрд сўмга «Сайилгоҳ»да жойлашган Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биносини хусусийлаштирмоқда.

Бухородаги бюджет ташкилотларидан бири деярли 65 млрд сўмлик давлат харидларини тендерсиз амалга оширган
16 июн 2021, 17:06

Бухородаги бюджет ташкилотларидан бири деярли 65 млрд сўмлик давлат харидларини тендерсиз амалга оширган

Монополияга қарши кураш қўмитаси «Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси 2019 йилда 31,4 млрд ва 2020 йилда 33,4 млрд сўмлик давлат харидларини аукцион ва тендерсиз амалга оширганлигини аниқлади.

Паррандачиларга субсидия ва солиқ имтиёзлари берилади
16 июн 2021, 17:01

Паррандачиларга субсидия ва солиқ имтиёзлари берилади

1 июндан ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади. Паррандачилар учун уч йил давомида қатор солиқлар, жумладан, даромад ва мол-мулк солиғида камайтирилган ставкалар қўлланилади

Долларнинг расмий курси олти кунлик ўсишдан сўнг бироз пасайди
16 июн 2021, 16:30

Долларнинг расмий курси олти кунлик ўсишдан сўнг бироз пасайди

Долларнинг расмий курси 25,56 сўмга пасайди ва жами 10 590,46 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз пасайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг