«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси Uzbekistan Agrotech Expo-2021 республика агросаноат комплекси учун замонавий ускуналар ва технологиялар XV Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосида, Uzbekistan Agromash Expo-2021 IX Халқаро ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналари кўргазмасида ҳамда AgroExpo Uzbekistan 202да иштирок этиш учун таклиф этади. Кўргазмалар 28−30 июнь Тошкентда «Ўзэкспомарказ»нинг павильон 1, Артриум 1 залида ва очиқ майдонларда бўлиб ўтади.

Кўргазмалар жараёнида Туркия, Германия, Италия, Буюк Британия, Украина, Россия, Эстония, Венгрия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг компаниялари иштирок этади.

Германиянинг Made in Germany Миллий павильонида мамлакатнинг 12 нафар етакчи ишлаб чиқарувчилари иштирок этади. Россиянинг миллий иштироки агросаноат комплекси учун 20дан ортиқ йирик техника ва ускуналар ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилади.

Кўргазмаларнинг халқаро қўллаб-қувватланиши Германия озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги Федерал вазирлиги, Россия саноат ва савдо вазирлиги (Минпроторг) ва DLG-Германия қишлоқ хўжалиги жамияти томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистонда илк бор кўргазма гибрид форматда ўтказилади. Ташриф буюрувчилар virtual.agroexpouzbekistan.com онлайн платформаси орқали маҳсулотлар ва баъзи экспонентларнинг ечимлари билан олдиндан танишишлари ва кўргазма давомида учрашув белгилашлари мумкин.

Kўргазмага ташриф буюриш учун онлайн рўйхатдан ўтиш июнь ойининг бошида очилади.

Кўргазмалар қуйидаги тематик бўлимлардан иборат бўлади:

  • мева ва сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш;
  • сутни қайта ишлаб чиқариш;
  • гўшт ва балиқ ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш;
  • ветеринария;
  • нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
  • этикеткалар, полиграфия, қадоқлаш, идишлар;
  • музлатиш технологиялари;
  • ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий препаратлар, пуркагичлар;
  • чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш технологиялари ва ускуналари;
  • боғдорчилик технологиялари ва иссиқхона мажмуалари;
  • альтернатив энергия;
  • қишлоқ хўжалиги техникаси ва жиҳозлари.

Кўргазмалар ўтказилиши давомида тематик бўлимлар бўйича семинар ва тақдимотлар ташкил этилади.

Телефонлар: (+998) 71−238−56−00, (+998) 71−235−08−12, (+998) 71−234−41−83.

Тўлиқ маълумот учун:

Сайт: uzexpocentre.uz
E-mail: uzexpocentre@gmail.com.

Реклама ҳуқуқлари асосида.