Тошкент халқаро аэропортига Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостери Туркистон шаҳридан 180 нафар йўловчи билан илк парвозни амалга оширди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эндиликда мунтазам рейслар ҳафтасига икки марта — душанба ва пайшанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилади. Чипталар нархи бир томонга 870 минг сўмдан бошланади, парвоз давомийлиги 50 дақиқани ташкил этади.

Қозоғистон лоукастери Туркистондан ташқари, Олмаота ва Нурсултонга ҳам рейсларни таклиф қилмоқда.

FlyArystan — Қозоғистоннинг илк ҳамёнбоп лоукастери бўлиб, биринчи парвозини 2019 йилнинг май ойида амалга оширган. Бугунги кунда FlyArystan флотида 10 дона Airbus A320 ҳаво кемаси мавжуд бўлиб, улар ҳар куни бутун Қозоғистон ва хорижга 70 дан ортиқ рейсларни амалга ошириб келмоқда.

Фото

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»