Марказий банк ҳудудлардаги банкларда пластик карталари мавжуд фуқароларга хизмат кўрсатишда кузатилган қоидабузарликлар сабабли 13 та банкка нисбатан жарима санкцияларини эълон қилди.
Долларнинг расмий курси 9 сўмга кўтарилди ва жами 10 597 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам бироз кўтарилди, евро эса пасайди.
Энергетика вазири Алишер Султоновнинг хабар беришича, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари қурилиши ҳақида келишиб олган иккита гидроэлектростанциянинг қиймати 550 млн доллардан ошиши кутилмоқда. Вазирнинг сўзларига кўра, ГЭСлар Ўзбекистон эҳтиёжи учун 1,4 миллиард кВт/соат экологик тоза электр энергиясини ишлаб чиқаради.
Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Маълум қилинишича, май ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этиб, апрель (10,7 фоиз) ойига нисбатан бироз тезлашган.
Қонунчилик палатасининг икки нафар депутати иқтисодчи Юлий Юсуповнинг Ўзбекистон энергетика соҳасини ислоҳ қилиш қачон бошланиши сўраб, эълон қилган постини танқид остига олди. Халқ вакилларининг таъкидлашича, мамлакат энергетика соҳасида аллақачон, салмоқли ишлар бажарилган, ҳозирги узилишлар эса — «йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг оқибати».
Ўзбекистон ва Қатар «Доҳа-Тошкент-Доҳа» йўналишида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйишни назарда тутувчи битимни имзолади.
10 июндан бошлаб сешанба ва пайшанба кунлари Тошкентдан Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади. Қўшимча рейслар сешанба куни Uzbekistan Airways томонидан ва пайшанба куни «Аэрофлот» томонидан амалга оширилади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 31 декабргача эълон қилинган ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторийни бекор қилди. Кенгаш 4 июнда аввалги қарорига ўзгартиришлар киритган, аммо бу ҳақда ҳали эълон қилинмаган.
Долларнинг расмий курси 16 сўмга кўтарилди ва жами 10 571 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Биринчи Ўзбекистон — Тожикистон инвестициявий форуми Бохтарда бўлиб ўтди. Унда 50 млн долларлик устав капиталига эга Ўзбекистон — Тожикистон жамғармаси ташкил этилгани маълум қилинди. Форум якунида автомобиль ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича битимлар ҳам имзоланди.
Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпаниясига Туркистон — Тошкент — Туркистон ва Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналишларида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 4,8 фоизни ташкил этади. Марказий Осиё минтақасида эса иқтисодий ўсишнинг 3,7 фоизгача тикланиши кутилмоқда.
Ҳукумат давлат харидларида иштироки тақиқланган 529 турдаги товар рўйхатидан ўсимлик ёғини чиқарди. 2020 йилда Ўзбекистонда 450 минг тонна ўсимлик ёғи сотилган бўлса, уларнинг ярмидан кўпи импорт қилинган.
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари май ойига нисбатан 1,4 млрд долларга ошган бўлиб, 1 июнь ҳолатига кўра 35,5 млрд доллардан ортиқни ташкил қилмоқда.
Долларнинг расмий курси 22,84 сўмга кўтарилди ва жами 10 554,96 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилган.
Туркиялик бир гуруҳ тадбиркорлар, шу жумладан Мехмет Зеки Обуз, Ўзбекистонга қарши Инвестиция бўйича низоларни ҳал қилиш халқаро марказига даъво аризаси билан мурожаат қилишди. Обуз 2007 йилда Ўзбекистонда 16 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Наманган вилоятининг учта туманида сув таъминоти ва канализация инфратузилмасини қуриш учун 70 млн доллар миқдорида кредит ажратади.
Ўзбекистонда ҳар бирининг майдони камида 20 сотих бўлган уй-иссиқхоналар ташкил этилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган тайёр ҳолдаги иссиқхоналар 2021 йил 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинди.
Ҳукумат Ўзбекистонга импорт қилишда божхона тўловлари ва ҚҚСдан озод қилинган 676 турдаги технологик ускуналар рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида ядро реакторлари, қандолатчилик саноати, какао кукуни ёки шоколад ишлаб чиқариш учун ускуналар, йўловчи самолётлари, тиббий асбоб-ускуналарнинг айрим турлари ва бошқалар бор.
Кўчма савдо билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлар «К-SAVDO» ахборот тизими орқали электрон рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. Савдо жойи онлайн аукционда сотилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг