Иқтисодиёт

Метрополитен «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади
18 октябр 2021, 10:28

Метрополитен «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади

«Тошкент метрополитени» компанияси «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидан чиқарилади ва Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилади. Метро темир йўллар тизимига 2016 йилда ўтказилган эди, ундан олдин «Тошшаҳартрансхизмат» таркибига кирарди.

Tashkent city боғини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда
16 октябр 2021, 12:51 1

Tashkent city боғини хусусийлаштириш режалаштирилмоқда

Давактив Tashkent city боғини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Боғни хусусийлаштириш ва фойдаланишга топшириш учун «мастер режа»ни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган компанияни танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинди.

Давлат томонидан молиялаштириладиган стартаплар тасдиқланди
15 октябр 2021, 21:25

Давлат томонидан молиялаштириладиган стартаплар тасдиқланди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳайъати қишлоқ хўжалиги, биология, тиббиёт, филология, IT ва бошқа соҳаларда 12 та стартап лойиҳасини маъқуллади. Улар орасида 1,2 млрд сўмлик Google ва «Яндекс» қидирув тизимлари учун ўзбек морфологияси дастурий анализаторини ишлаб чиқиш лойиҳаси ҳам бор.

ACCA сертификатлари учун ўқиш ва имтиҳон харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади
15 октябр 2021, 17:17 2

ACCA сертификатлари учун ўқиш ва имтиҳон харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади

Молия вазирлиги ўқиш ва имтиҳон харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини тасдиқлади. Улар орасига ACCA ва CIMA сертификатлари кирган. Шунингдек, кимнинг ўқиш ва имтиҳон харажати компенсация қилиниши маълум қилинди.

Долларнинг расмий курси кетма-кет уч кунлик ўсишдан сўнг пасайди
15 октябр 2021, 17:12

Долларнинг расмий курси кетма-кет уч кунлик ўсишдан сўнг пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 5,63 сўмга пасайиб, 10 705 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Ўзбекистонда Renault автомобиллари савдоси қачондан бошланиши маълум қилинди
15 октябр 2021, 14:39

Ўзбекистонда Renault автомобиллари савдоси қачондан бошланиши маълум қилинди

Roodell компанияси Ўзбекистонда Renault автомобилларини ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш тафсилотларини маълум қилди. Биринчи автмобиль ноябрь ойидаёқ тайёр бўлади. Дастлаб сотувга иккита кроссовер, сўнгра йўлтанламас чиқарилади.

«Янги заводимизни бузишмоқчи». Safia асосчиси президентга мурожаат қилди
15 октябр 2021, 12:11 3

«Янги заводимизни бузишмоқчи». Safia асосчиси президентга мурожаат қилди

Safia қандолат маҳсулотлари тармоғи асосчиси Бекзод Самигжонов компаниянинг яқинда қурилган янги заводини қутқаришни сўраб президентга мурожаат йўллади. Завод қурилган ер президент топшириғи билан берилганди. Бироқ, ернинг аввалги ижарачиси суд орқали ер ажратиш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга эришди.

Ўзбекистон ва ЕТТБ биринчи своп операциясини амалга ошириш бўйича келишувга эришди
15 октябр 2021, 09:52

Ўзбекистон ва ЕТТБ биринчи своп операциясини амалга ошириш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон деривативлар бозорини ривожлантириш орқали хорижий валютага боғлиқликни камайтиришни режалаштирмоқда. Шу мақсадда мамлакат ЕТТБ билан илк синов своп операциясини ўтказишга келишиб олди.

Хорижий интернет-компаниялар 15,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлашди
14 октябр 2021, 22:12

Хорижий интернет-компаниялар 15,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлашди

Тўққиз ой мобайнида электрон хизматларни кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда 15,2 миллиард сўмдан ортиқ солиқ тўлади. Тўловларнинг аксарияти Facebook, Google ва Apple ҳиссасига тўғри келади.

UzAuto Motors микрочиплар етишмаслиги сабаб автомобилларни ун омборида сақлашга мажбур
14 октябр 2021, 18:55

UzAuto Motors микрочиплар етишмаслиги сабаб автомобилларни ун омборида сақлашга мажбур

UzAuto Motors заводида микрочиплар етишмовчилиги туфайли деярли тайёр Lacetti автомобилларини қўйиш учун жой тугади. Автомобиль ишлаб чиқарувчи чиплар етказиб берилгунига қадар машиналарни ун омборида сақлаб туришга мажбур бўлмоқда.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди
14 октябр 2021, 17:05

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 10,60 сўмга кўтарилиб, 10 710,63 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Cobalt ва Nexia Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди
14 октябр 2021, 14:17

Cobalt ва Nexia Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди

2021 йилнинг 9 ойи якуни бўйича, Cobalt ва Nexia автомобиллари Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар бўлди. Мамлакатда харид қилинган машиналарнинг 28,17% ушбу моделлар ҳисобига тўғри келади. UzAuto Motors компаниянинг Қозоғистон бозоридаги автомобиллар сотуви ўтган йилга нисбатан 5 баробарга ошганлигини маълум қилди.

Миллатлараро муносабатлар қўмитаси биноси 35,4 млрд сўмга реконструкция қилинади
13 октябр 2021, 19:37

Миллатлараро муносабатлар қўмитаси биноси 35,4 млрд сўмга реконструкция қилинади

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биноси реконструкцияси тендерида Discover Invest компанияси ғолиб бўлди. Лойиҳа қиймати 35,4 млрд сўмга баҳоланмоқда.

Google ва Microsoft Store оператори Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди
13 октябр 2021, 18:15

Google ва Microsoft Store оператори Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

Google LLC ва Microsoft Ireland Operations Limited компаниялари Ўзбекистонда солиқ тўловчилар сифатида рўйхатдан ўтди. Энди хизматлар учун тўловни амалга оширишда 15 фоиз ҚҚСни ҳисобга олиш талаб этилади.

ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозларини яхшилади
13 октябр 2021, 16:43

ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнозларини яхшилади

Халқаро валюта жамғармаси 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМининг ўсиш суратлари бўйича прогнозини яхшилаб, ушбу кўрсаткич жорий йилда 6,1%ни ташкил этишини таъкидлади. Жамғарма мутахассислари 2022 йилда мамлакат ЯИМ 5,4%га ўсишини кутишмоқда.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
13 октябр 2021, 16:11

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 16,02 сўмга кўтарилиб, 10 700,03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Ислом цивилизацияси марказининг қурилиши $161,8 млнгача қимматлашди
13 октябр 2021, 10:03

Ислом цивилизацияси марказининг қурилиши $161,8 млнгача қимматлашди

Ислом цивилизацияси марказининг қурилиши 2017 йил декабрда таҳминан 413,5 млрд сўмга баҳоланган эди. Бугунги кунга келиб қурилиш ишлари баҳоси 4 баравар — 1,7 трлн сўмгача ($161,8 млн) ошиб кетди. Лойиҳа «Трест-12» томонидан амалга оширилмоқда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
12 октябр 2021, 17:54

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,01 сўмга кўтарилиб, 10 684,01 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль курси эса пасайди.

Пандемия ва вакцинациянинг кечикиши. Fitch — Ўзбекистон иқтисодиёти учун хатарлар ҳақида
12 октябр 2021, 16:12

Пандемия ва вакцинациянинг кечикиши. Fitch — Ўзбекистон иқтисодиёти учун хатарлар ҳақида

Fitch Ўзбекистоннинг суверен рейтингларини «BB-» даражасида барқарор башорат билан сақлаб қолди. Рейтинг агентилигининг кутилмаларига кўра, 2021 йилда мамлакат иқтисодиёти 6,2%га, инфляция 9,8%га ва давлат қарзи ЯИМнинг 42%гача ўсади. Шу билан бирга, пандемия ва вакцинация жараёнини амалга ошириш бўйича кечикишлар Ўзбекистонга салбий таъсир қилиши мумкин.

Fitch: Ўзбекистон банклари активларининг сифат кўрсаткичлари пасаймоқда ва келгусида янада ёмонлашиши кутилмоқда
12 октябр 2021, 14:17

Fitch: Ўзбекистон банклари активларининг сифат кўрсаткичлари пасаймоқда ва келгусида янада ёмонлашиши кутилмоқда

Ўзбекистон банк секторида активлар сифатининг ёмонлашиши хавфи ортиб бормоқда, дея қайд этди Fitch. Агентлик маълумотларига кўра, 2020 йилда активларнинг сифат кўрсаткичлари пасайган ва бундан кейин ҳам ёмонлашиши кутилмоқда. Бунга сабаб — кредит таътиллари муддати ниҳоясига етганлиги ва кўп сонли кредитлар учун имтиёзли даврлар якунланганлиги.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг