Иқтисодиёт

«Яндекс.Такси»нинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдирмоқда — қўмита
3 март 2023, 11:22

«Яндекс.Такси»нинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдирмоқда — қўмита

Yandex Go такси хизматининг Ўзбекистондаги фаолияти туфайли монополияга қарши орган ва Солиқ қўмитаси танқидга учради. Рақобатни ривожлантириш қўмитаси «Яндекс.Такси» ва бошқа хорижий хизматларнинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдираётганини тан олди.

«Халқ банки»нинг Сирдарёдаги филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда
3 март 2023, 10:05

«Халқ банки»нинг Сирдарёдаги филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда

«Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд сўм талон-торож қилингани айтилмоқда. ДХХ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг бир нафар масъули қамоққа олинганини маълум қилди.

Банкларда доллар курси қаторасига учинчи кун ошди
3 март 2023, 09:56 1

Банкларда доллар курси қаторасига учинчи кун ошди

Тижорат банклари 3 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 370 — 11 420 сўм.

Франция компанияси Чимёнда умуммавсумий дам олиш маскани қуради
2 март 2023, 22:20

Франция компанияси Чимёнда умуммавсумий дам олиш маскани қуради

Франциянинг Montagne et Neige Développement компанияси Чимёнда гондол ва маятник типидаги осма йўллар, 11 та тоғ-чанғи йўлаклари, ёзги ва қишки аттракционлар, шунингдек, 6 минг сайёҳга мўлжалланган меҳмонхона ва коттежлардан иборат умуммавсумий дам олиш маскани қуриш бўйича тендерда ғолиб чиқди.

31 та йирик корхонадаги давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги балансига ўтказилади
2 март 2023, 19:33

31 та йирик корхонадаги давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги балансига ўтказилади

Президент 2023−2025 йилларда ислоҳ қилиш ва операцион самарадорлигини ошириш режалаштирилган 31 та давлат улуши бўлган корхона рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида НКМК, ОКМК, «Ўзбеккўмир» ва «Ўзбекнефтгаз» бор. Давлат улушлари Стратегик ислоҳотлар агентлигига, бошқарув эса UzAssets`га топширилади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарлар учун ҳам истеъмол кредити ажратилади
2 март 2023, 17:24

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарлар учун ҳам истеъмол кредити ажратилади

Сенат импорт қилинадиган товарларга истеъмол кредитлари тақдим этишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади (ҳозир ушбу турдаги кредит фақат маҳаллий автомобиллар ва маиший техника учун берилади). Ҳужжат президент томонидан имзоланиши керак.

Тадбиркорларга нисбатан 3 йил давомида янги жазо турлари жорий этилмайди
2 март 2023, 13:52

Тадбиркорларга нисбатан 3 йил давомида янги жазо турлари жорий этилмайди

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан янги жазо турларини жорий этишга 3 йиллик мораторий ўрнатилади. Савдо қоидаларини бузишни декриминаллаштириш режалаштирилмоқда.

Банкларда доллар курси яна ошди
2 март 2023, 10:06

Банкларда доллар курси яна ошди

Тижорат банклари 2 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 405 сўм.

ҚҚС ставкасининг 12% га туширилиши нархлар пасайишига олиб келмади — ПМТИ
2 март 2023, 09:41

ҚҚС ставкасининг 12% га туширилиши нархлар пасайишига олиб келмади — ПМТИ

«Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғининг 15% дан 12% га туширилиши нархларнинг тегишли равишда тушишига олиб келмаган», — демоқда ПМТИ экспертлари. Бунга яширин иқтисодиёт улуши катталиги, рақобат шаклланиб улгурмагани ва бошқа омиллар сабаб сифатида келтирилди.

ДХХнинг Тошкентдаги собиқ биноси ўрнида 22 қаватли Radisson меҳмонхонаси қурилади
1 март 2023, 21:08

ДХХнинг Тошкентдаги собиқ биноси ўрнида 22 қаватли Radisson меҳмонхонаси қурилади

Radisson Hotel Group компанияси Metropol Group билан Тошкентда ўз меҳмонхонасини қуриш бўйича битим имзолади. 22 қаватли мажмуа «Бродвей»да, ДХХнинг собиқ биноси ўрнида барпо этилади.

ЕТТБ Фарғона водийсида суғориш тизимини яхшилашга кредит ажратди
1 март 2023, 20:29

ЕТТБ Фарғона водийсида суғориш тизимини яхшилашга кредит ажратди

ЕТТБ Фарғона водийсида суғориш самарадорлигини ошириш учун қарийб 200 млн доллар миқдорида кредит ажратди. Ушбу маблағлар ҳисобидан 118 та эскирган насос станциялари янги жиҳозлар ўрнатган ҳолда модернизация қилинади.

«Туркистонбанк» банкрот деб эълон қилинди
1 март 2023, 17:38

«Туркистонбанк» банкрот деб эълон қилинди

Тошкент туманлараро иқтисодий суди қарори билан «Туркистонбанк» банкрот деб топилди. Банкни тугатиш комиссияси ҳам ўз фаолиятини якунлади.

Ўзбекистон Россиядан газ импортини 1 мартдан бошламайди — Энергетика вазирлиги
1 март 2023, 15:09

Ўзбекистон Россиядан газ импортини 1 мартдан бошламайди — Энергетика вазирлиги

Россиядан Ўзбекистонга газ импорти 1 мартдан бошланмайди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Ишчи гуруҳлар имзоланган «йўл харитаси» доирасида ўрганишни давом эттирмоқда. Ҳозирча аниқ келишувга эришилмаган.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 395 сўмгача кўтарилди
1 март 2023, 10:26

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 395 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 1 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 280 — 11 335 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 395 сўм.

Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш бўйича ҳаракатлар режасини келишиб олди
28 феврал 2023, 18:47

Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш бўйича ҳаракатлар режасини келишиб олди

Ўзбекистон ва Покистон савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказиш учун савдогарларни қўллаб-қувватлаш воситаларини жорий этиш, автомобиль ва транзит ташиш тартиб-қоидаларини уйғунлаштириш ҳамда икки давлат ўртасида электрон тижоратни ривожлантиришни ўз ичига олган ҳаракатлар режасини келишиб олди.

МБ санкциялар ва экспортга оид тақиқлар билан боғлиқ хатарлар сабаб бир қатор банкларни огоҳлантирди
28 феврал 2023, 17:41

МБ санкциялар ва экспортга оид тақиқлар билан боғлиқ хатарлар сабаб бир қатор банкларни огоҳлантирди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан Ўзмиллийбанк, Микрокредитбанк, Алоқабанк, Туронбанк, Қишлоққурилишбанк, Асакабанк, Капиталбанк, Анорбанк ва Равнақ-банк йўл қўйган камчиликлари учун огоҳлантирилди.

UzAuto Motors Malibu XL нархларини эълон қилди
28 феврал 2023, 12:11

UzAuto Motors Malibu XL нархларини эълон қилди

UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Malibu XL сотуви бошлангани ҳақида хабар берди. Redline линияси услубида ишлаб чиқилган автомобиллар 3 та комплектацияда тақдим этилиб, 334,8 млн сўмдан 374,1 млн сўмгача (ҚҚСсиз) сотилади.

Банкларда доллар курси тушди
28 феврал 2023, 09:57

Банкларда доллар курси тушди

Тижорат банклари 28 февраль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 270 — 11 320 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 375 сўм.

2023 йилда хонадонларга бериладиган электр 50 фоизга кўпаяди
28 феврал 2023, 09:45

2023 йилда хонадонларга бериладиган электр 50 фоизга кўпаяди

Президент ўтказган йиғилишда 2023 йилда ҳудудларда 18 та қуёш электр станцияси барпо этилиши таъкидланди. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр 50 фоизга кўпаяди, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Uzbekistan Airways Лондонга авиақатновлар сонини оширмоқда
27 феврал 2023, 21:29

Uzbekistan Airways Лондонга авиақатновлар сонини оширмоқда

Uzbekistan Airways 26 мартдан Тошкентдан Лондонга мунтазам авиақатновлар сонини оширади. Тошкент — Лондон — Тошкент авиақатновлари ҳафтасига уч марта амалга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг