Тошкентнинг Олмазор туманидаги Ҳазрати Имом мажмуасига туташ ҳудудда жойлашган Ислом цивилизацияси марказини қуриш лойиҳаси қиймати яна оширилди. Бу давлат харидлари портали маълумотларида акс этган. Бунга Davletovuz телеграм канали эътибор қаратди.

Марказни қуриш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 августдаги фармойишида кўзда тутилган эди. Ҳужжатга кўра, Тошкент ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси лойиҳа буюртмачиси, бош лойиҳалаштириш ташкилоти — «Ўзоғирсаноатлойиҳа», бош пудратчи эса — Трест-12 этиб белгиланган.

Истисно тариқасида. ҳукумат фармойиши билан қуйидагиларга рухсат берилган:

  • 2018 йилнинг 1 майигача лойиҳа-смета ҳужжатларини бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқиш билан объектни қуришга. Кейинроқ ушбу муддат 2021 йил 31 декабргача узайтирилган.
  • ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаб олиш асосида маҳаллий, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари, асбоб-ускунадар, мебель, инвентарлар, тендер (танлов) ўтказмасдан бошқа товарлар ва хизматларни харид қилиш, импорт қилинадиган товарларни юклашдан олдин мажбурий инспекция ўтказиш;
  • объект қурилиши ва жиҳозланиши учун олиб килирадиган товарларни божхона режими (ИМ-74) остида бош пудратчи омборларига жойлаштириш.


Аввалига молиялаштириш манбалари этиб ҳомийлар маблағлари кўрсатилган эди. Кейинроқ, молиялаштириш механизми — инвесторнинг шахсий маблағлари — Тошкент ҳокимияти этиб ўзгартирилди.

2017 йил 1 сентябрь куни бўлажак марказнинг лойиҳаси билан танишар экан, Шавкат Мирзиёев объектни Ислом маданияти маркази деб номлаш ўрнига Ислом цивилизацияси маркази деб аташни таклиф қилганди.

Дастлаб лойиҳани амалга ошириш 413,5 млрд сўм (МБнинг 2017 йил 26 декабрдаги валюта курсига кўра, 50,9 млн доллар) деб баҳоланган эди. 2017 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» ва «Трест-12» ўртасида тузилган шартномада ишларнинг қиймати давлат экспертизасидан ўтган лойиҳа-смета ҳужжатлари чиқарилганидан кейин ва пудратчининг ҳақиқий харажатларини ҳисобга олган ҳолда жорий нархларда харажатларнинг жамлама ҳисоб-китоби бўйича белгиланиши қайд этилган.

Қурилиш қиймати бир неча мартага ошди. 2019 йил 10 февраль куни томонлар қўшимча битим имзолаган. Унинг доирасида ишлар қиймати 988,2 млрд сўмга (БМнинг 2019 йил 12 февралдаги валюта курсига кўра, 117,7 млн доллар) оширилди. Ушбу маблағлар ҳисобидан 2018−2019 йилларда 319,2 млрд сўмлик ишлар молиялаштирилган.


Россиялик тадбиркор, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов Ўзбекистондаги лойиҳаларга 2019 йил якунига қадар 300−400 млн доллар миқдорида маблағ киритишни режалаштираётганини маълум қилганди. Шунинг 100 млн доллари — Ислом цивилизацияси марказини қуришга йўналтирилиши айтилганди.

2021 йил 11 октябрдаги қўшимча келишув билан ишлар қиймати яна бир бор — 1,72 трлн сўмгача (БМнинг 12 октябрдаги валюта курсига кўра, 161,8 млн доллар) оширилган. Шундай қилиб, Ислом цивилизацияси маркази қурилиши 4 йилдан камроқ муддат ичида 4,1 бараварга қимматлашди.

2020−2018 йилларда лойиҳа 605,8 млрд сўмга молиялаштирилиб, 2021 йилда яна 253,6 млрд сўм ажратиш режалаштирилмоқда.


2021 йил январь ойида президент қурилиш вазири Ботир Зокиров (ўнгда) билан марказ қурилиши жараёнларини кўздан кечираяпти.

Апрель ойида «Газета.uz» «Трест-12» бир қатор йирик (1,2) давлат буюртмаларини тендерсиз амалга ошириши ҳақида ёзган эди. Қурилиш вазири Ботир Зокиров (унинг турмуш ўртоғи ва ўғли — трест муассислари орасида) компания ва унинг имиджи 40 йилдан ошиқроқ тарихга эгалиги, тендерсиз лойиҳаларни бериш тўғрисида қарорни ҳукумат ва президент чиқаришини маълум қилганди.