Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 13 октябрдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 18,01 сўмга кўтарилди ва 10 684,01 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 24,02 сўмга кўтарилди ва 12 348,58 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,29 сўмга пасайди ва 148,59 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,37 сўмга пасайиб, 10 666 сўмни ташкил қилганди.