Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатаётган хорижий компаниялар тўлаган солиқлар миқдорини эълон қилди.

2021 йилнинг январь-февраль ойларида ушбу компаниялар бюджетга 15,2 млрд сўмдан кўпроқ тўлашди: Facebook — 7,6 млрд сўм, Google Commerce Limited — 4,6 млрд сўм, Apple — 2,2 млрд сўм, Netflix — 331 млн сўм, Yandex — 256 млн сўм, Booking.com — 205 млн сўм, Huawei — 81 млн сўм.

2020 йилги маълумотлар. Манба: ДСҚ

Таққослаш учун: 2020 йилда компаниялар 11,8 млрд сўмдан зиёдроқ тўлашган эди.

«Google солиғи» деб аталган Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш 2020 йил 1 январидан кучга кирганэди. Солиқ дастурий таъминотдан фойдаланиш (жумладан интернет ўйинлари орқали), электрон китоблар, таълимий материаллар, мусиқий асарлар ва бошқалардан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни кўзда тутган электрон хизматлар учун олинади.

ДСҚ хорижий интернет-компаниялар ушбу солиқ тўловчилари сифатида ҳисобда туришлари учун махсус ҚҚС-офисини ишга туширди.

Икки йил давомида Ўзбекистонда доимий муассаса ташкил этмаган ҳолда жисмоний шахсларга электрон хизматлар кўрсатувчи 28 та хорижий компания солиқ ҳисобига туришди.