Иқтисодиёт

Ўзбекистон энергетика соҳасига Россия сармоясини жалб қилиши мумкин
28 октябр 2021, 21:08

Ўзбекистон энергетика соҳасига Россия сармоясини жалб қилиши мумкин

Ўзбекистонда Россия технологияларидан фойдаланган ҳолда автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги энергия ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва муқобил энергетика соҳасидаги лойиҳаларга Россия сармояларини жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Москвадаги ҳукуматлараро комиссия йиғилишида сўз борди.

«Газпром» билан янги стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолаш режалаштирилмоқда
28 октябр 2021, 17:21

«Газпром» билан янги стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Давлат геология қўмитаси ва «Газпром» ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда.

Ип калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов амалиёти жорий этилиши мумкин
28 октябр 2021, 17:05

Ип калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов амалиёти жорий этилиши мумкин

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси хабар беришича, сентябрь ойидан ички бозорда ип-калава учун «асоссиз ажиотаж» кузатилмоқда. Уюшма ноябрь ойида ип калава экспортига вақтинчалик қўшимча тўлов амалиёти жорий этилишини маълум қилди. Иқтисодчи Отабек Бакиров бу «ёмон оқибатлар»га олиб келишини таъкидламоқда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
28 октябр 2021, 16:52

Долларнинг расмий курси кўтарилди

1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 7 сўмга кўтарилиб, 10 683 сўм этиб белгиланди. Бундан ташқари, евро ва рубль курслари ҳам ошди.

Сардор Умурзоқов ЖСТ вакиллари билан ташкилотга аъзо бўлиш масалаларини муҳокама қилди
28 октябр 2021, 12:13

Сардор Умурзоқов ЖСТ вакиллари билан ташкилотга аъзо бўлиш масалаларини муҳокама қилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ЖСТ бош директори ўринбосари Сянчэнь Чжан билан учрашиб, ташкилотга аъзо бўлиш бўйича музокараларнинг ҳолатини муҳокама қилди. Йил охиригача ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳнинг 5-йиғилиши ўтказилади.

Ўзбекистонда 9 ойда электромобиль импорти қарийб 7 бараварга ошди
28 октябр 2021, 11:22

Ўзбекистонда 9 ойда электромобиль импорти қарийб 7 бараварга ошди

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 558 та электромобиль импорт қилиниб, импорт ҳажми қарийб 7 бараварга ошди. Улар асосан Хитойдан олиб келинмоқда.

Кластер ва фермерларга буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади
28 октябр 2021, 09:28

Кластер ва фермерларга буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади

Келгуси йилдан ғаллачилик кластерлари ва фермерларга етиштирган буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади. Бунда улар 3 йил давомида ҳар йилги ҳосилдан гектарига 2,5 тонна ғаллани биржа савдоларига эркин нархларда чиқаради. «Ўздонмаҳсулот» таркибидаги донни қайта ишлаш заводлари очиқ савдоларга чиқарилади.

Шавкат Мирзиёев сайловдан кейинги илк йиғилишни ўтказиб, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни маълум қилди
27 октябр 2021, 22:24

Шавкат Мирзиёев сайловдан кейинги илк йиғилишни ўтказиб, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни маълум қилди

Шавкат Мирзиёев сайловдан кейинги биринчи мажлисда қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар ва кластерлар фаолиятидаги муаммоларни муҳокама қилди. Пахта-тўқимачилик кластерлари янада кўпроқ имтиёзли кредитлар, давлат грантлари, мустақиллик ва бошқалар берилади.

Мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар давлат бюджетидан қўшимча 1,43 трлн сўм олади
27 октябр 2021, 19:56

Мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар давлат бюджетидан қўшимча 1,43 трлн сўм олади

Мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни сақлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 1,43 трлн сўм ($133,7 млн) йўналтирилади. Сенат буни назарда тутувчи ўзгартишларни давлат бюджетига киритишни маъқуллади. Июнда сенаторлар куч ишлатар тузилмалар ходимларини моддий таъминлаш, қўшимча штатлар ажратиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 1,1 трлн сўм ажратишни ҳам маъқуллаган эди.

Ўзбекистонда биринчи юқори кучланишли рақамли подстанция қурилади
27 октябр 2021, 17:23

Ўзбекистонда биринчи юқори кучланишли рақамли подстанция қурилади

Осиё тараққиёт банки кўмаги билан Жиззах вилоятида 220 кВ кучланишли «Зафаробод» рақамли подстанцияси қурилади. Подстанция 2023 йилда фойдаланишга топширилади. Унинг қурилишида тендерда ғолиб бўлган Хитойнинг «Shanghai Electric Group Co.,Ltd» компанияси иштирок этади.

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди
27 октябр 2021, 17:18

Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 7,68 сўмга пасайиб, 10 676 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилса компенсация берилади
27 октябр 2021, 16:23

Хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилса компенсация берилади

Президент тадбиркорлик субъектларининг валюта хатарларини камайтиришга оид қарорни қабул қилди. Давлат жамғармаси хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилганида компенсация тўлаб беради.

Uzbekistan Airports таркибида янги хендлинг компанияси ташкил этилмоқда
27 октябр 2021, 15:55

Uzbekistan Airports таркибида янги хендлинг компанияси ташкил этилмоқда

Uzbekistan Airports таркибида Uzbekistan Airports Handling компанияси фаолият бошлайди. Янги хендлинг корхонаси аэропорт комплексидаги қатор хизматларни тақдим этади. Эндиликда авиакомпаниялар ўзларига зарур хизмат пакетини шакллантириб, кераксиз хизматлардан воз кечишлари мумкин бўлади.

«Хусусийлаштиришдан мақсад — инвесторларга давлат бозорни тарк этаётганини кўрсатиш» — Тимур Ишметов
26 октябр 2021, 18:56

«Хусусийлаштиришдан мақсад — инвесторларга давлат бозорни тарк этаётганини кўрсатиш» — Тимур Ишметов

Молия вазири Тимур Ишметовнинг фикрича, хусусийлаштиришдан асосий мақсад инвесторларга давлат бозорларни тарк этаётгани ва улар давлат компаниялари томонидан адолатсиз рақобатга дуч келишидан қўрқмаслигини кўрсатишдир. «Самарасиз давлат корхоналаридан қанчалик тез қутулсак, биз учун шунчалик яхши», — деди у.

Долларнинг расмий курси пасайди
26 октябр 2021, 16:31

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 11,32 сўмга пасайиб, 10 683,68 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Тошкент метрополитени Россиянинг яна 20 та вагонини қабул қилди
26 октябр 2021, 16:23

Тошкент метрополитени Россиянинг яна 20 та вагонини қабул қилди

Сешанба куни Россиядан Тошкент метрополитени учун келтирилган янги 20 та вагонлар тақдимоти бўлиб ўтди. «Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, мазкур метро вагонлари янги техник ечимларга эга бўлиб, электр энергиясини 35 фоизгача тежайди. Шунингдек, учинчи авлоддаги асинхрон тортувчи двигателининг қўлланилиши эксплуатацион харажатларни 40 фоизгача қисқартиради.

Сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш учун тўланадиган йиғимлар бекор қилинади
26 октябр 2021, 14:02

Сотиб олинган автомобилни расмийлаштириш учун тўланадиган йиғимлар бекор қилинади

Автомобилларни сотиб олганда тўланадиган йиғимлар бекор қилиниши кутилмоқда. Молия вазирлигининг депутат сўровига жавобан маълум қилишича, автомобилни расмийлаштириш учун давлат божи миқдори ҳам қайта кўриб чиқилади.

Гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинади
26 октябр 2021, 12:12

Гўшт, балиқ, картошка маҳсулотлари ҚҚСдан озод қилинади

Президент қарори билан 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), картошка ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиладиган газга акциз солиғи солинмайди
26 октябр 2021, 11:39

Ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиладиган газга акциз солиғи солинмайди

Президент қарори билан 1 октябрдан юридик шахслар томонидан Ўзбекистонга импорт қилинган табиий газни реализация қилишда акциз солиғининг ноль фоизлик ставкаси белгиланди. 2022 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи солинмайди.

Илмий даражага эга музей ходимлари маоши оширилди
26 октябр 2021, 10:45

Илмий даражага эга музей ходимлари маоши оширилди

Илмий даражага эга давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй музейлари ходимлари маоши оширилди. Фан докторлари ва ёки хорижий давлатларнинг илмий даражаларга эга бўлганлар маоши 2,5 коэффициентга, фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори бўлганларники эса 2 коэффициентга оширилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг