Президент Шавкат Мирзиёев 27 октябрь куни қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларга бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилишида кластерлар фаолиятидаги муаммолар ва уларнинг ечимларига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Давлат раҳбари келгуси йилдан экинларни жойлаштириш тартиби сақланган ҳолда ғаллачилик кластерлари ва фермерларга етиштирган буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилишини маълум қилди.

Президент ушбу соҳадаги бошқа қатор ташаббусларни илгари сурди. Жумладан:

  • ҳар бирғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари3 йил давомида ҳар йилги ҳосилдан гектарига 2,5 тонна ғалланибиржа савдоларига эркин нархларда чиқаради;
  • қишлоқ хўжалиги жамғармасидан ғалла етиштиришни имтиёзли кредитлаш тартибикелгуси 3 йилдасақлаб қолинади;
  • Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғарма2,5 миллион тонна ғаллани биржаданбозор нархларидадавлат захираси учун сотиб олади;
  • сотиб олинган ғалладонни сақлаш қувватлари мавжуд ғаллачилик кластерларига танлов асосида сақлаш учун жойлаштирилади;
  • «Ўздонмаҳсулот» таркибидагидонни қайта ишлаш корхоналаринегизида ғалла кластерлари ташкил этиш учун уларочиқ савдоларга чиқарилади;
  • жорий йилда давлат захирасига сотиб олинган ғалла ҳисобига, кластерларнинг қўшимча харажатларини қоплаш учунҳар бир килограмм буғдойга 350 сўмданажратилади.

Мутасадди шахсларга икки ҳафта давомида буғдойнинг тўлиқ ҳисоб-китобини амалга ошириш топширилди.