Маданият вазирининг буйруғи билан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига қўшимча ва ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Уларга мувофиқ давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотларнинг қуйидагиларга эга маъмурий-бошқарув ходимлари, ижодий ходимлари ва мутахассисларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қуйидагича белгиланди:

  • фан доктори илмий даражасига ёки фан доктори (Doctor of Science) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга — 2,5 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади;
  • фан номзоди илмий даражасига ёки фалсафа доктори (Ph.D) ёки хорижий давлатларнинг уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлганларга — 2 коэффициентга оширилган ҳолда белгиланади.

Давлат маданият муассасалари 2021 йил 1 январдан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминлаш топширилди.