Коронавирус

Тошкент вилоятидаги 14 та мактаб ва 15 та синф карантинга олинди
20 апрель 2021, 11:40

Тошкент вилоятидаги 14 та мактаб ва 15 та синф карантинга олинди

Тошкент вилоятида 18 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланди. Шу сабабдан туманлардаги бир қатор мактабларда ўқув жараёнлари масофавий шаклга ўтказилди.

Ўзбекистонда болалар орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда — ОАВ
19 апрель 2021, 16:12

Ўзбекистонда болалар орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда — ОАВ

Ўзбекистондаги касалхоналарда коронавирус касаллигига чалинган болалар сони кескин кўпаймоқда, улар орасида ўлим ҳолати ҳам қайд этилганлиги айтилмоқда. Зангиотадаги ихтисослашган шифохонада ҳозиргача 400 нафарга яқин бола даволанган.

Исроилда кўчада ниқоб тақмасликка руҳсат берилди
19 апрель 2021, 11:51

Исроилда кўчада ниқоб тақмасликка руҳсат берилди

Исроилда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари пасайиши сабабли кўчада ниқоб тақиш талаби бекор қилинди. Ўз яшаш жойларидан ташқари, бошқа биноларда ниқоб тақиш мажбурий бўлиб қолмоқда. Мамлакат аҳолисининг 50 фоизидан ортиғи COVID-19 га қарши эмланди.

Хитой-ўзбек вакцинаси «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди
19 апрель 2021, 10:33

Хитой-ўзбек вакцинаси «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги тасдиқланди

Хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакцинаси коронавируснинг янги «британия» ва «бразилия» штаммларига қарши самарали эканлиги қайд этилди. Бундан ташқари, мазкур вакцина «жанубий африка» штаммига ҳам қарши актив нейтрал ҳолатини сақлаб қолди.

Ўзбекистонда неча ёшлиларда кўпроқ COVID-19 юқтириш ҳолатлари кузатилмоқда?
17 апрель 2021, 15:10

Ўзбекистонда неча ёшлиларда кўпроқ COVID-19 юқтириш ҳолатлари кузатилмоқда?

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганларнинг 22−26 фоизини 60 ёш ва ундан катталар ташкил этмоқда. Шунингдек, 30−39 ёшдагилар 17−20 фоизни, 14 ёшгача бўлган болалар ўртача 13−15 фоизни ташкил қилмоқда.

Ўзбек олимларининг COVID-19га қарши икки вакцинаси ЖССТ номзод вакциналар рўйхатига кирди
17 апрель 2021, 14:21 1

Ўзбек олимларининг COVID-19га қарши икки вакцинаси ЖССТ номзод вакциналар рўйхатига кирди

Ўзбек олимлари томонидан яратилаётган икки вакцина — Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда ФА Геномика ва биоинформатика маркази вакциналари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг номзод вакциналар рўйхатига киритилди. Мазкур икки вакцина ҳозирда клиник олди синовларидан ўтмоқда.

Апрель ойи охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келинади
17 апрель 2021, 12:09

Апрель ойи охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келинади

Бош вазир апрель охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келинишини маълум қилди. Шунингдек, ой охирида яна бир миллион донадан зиёд Хитой вакцинаси келтирилади.

Ўзбекистонда коронавируснинг «Жанубий Африка» штамми аниқланган — бош вазир
17 апрель 2021, 11:41

Ўзбекистонда коронавируснинг «Жанубий Африка» штамми аниқланган — бош вазир

Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистонга коронавируснинг Жанубий Африкада аниқланган штамми ҳам кириб келганини маълум қилди. Ҳукумат раҳбари болалар орасида касалликнинг кўпайётганига алоҳида эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади
17 апрель 2021, 11:30

18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади

Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошаётганлиги сабабли, 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилади, умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланади. Шунингдек, 1 майдан концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.

Жиззахда 102 ёшли онахон коронавирусга қарши эмланди
14 апрель 2021, 17:53

Жиззахда 102 ёшли онахон коронавирусга қарши эмланди

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 102 ёшли Суймахол Зулимова коронавирусга қарши эмланди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 апрель 2021, 20:23

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитой ва Жанубий Корея Япониянинг радиоактив сувни океанга оқизиш тўғрисидаги қарорини танқид қилгани, Навальнийнинг унга Қуръон китоби берилмагани сабабли судга мурожаат қилгани, ЖССТнинг COVID хавфи туфайли бозорларда ҳайвонлар савдосини чеклашга чақиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 200 минг нафардан ошди
13 апрель 2021, 13:18

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 200 минг нафардан ошди

12 апрель куни Ўзбекистонда 67,4 мингдан зиёд киши коронавирус инфекциясига қарши эмланиб, вакцина олганлар сони 200 минг нафардан ошди.

Тошкент шаҳрида вакцинанинг ножўя таъсирларини даволаш учун 4 та шифохона тайёрлаб қўйилган
8 апрель 2021, 12:27 1

Тошкент шаҳрида вакцинанинг ножўя таъсирларини даволаш учун 4 та шифохона тайёрлаб қўйилган

Тошкент шаҳрида эмланган фуқароларда кузатилган ножўя таъсирларни даволаш учун 4 та шифохона тайёрлаб қўйилгани маълум қилинди. Бунга қадар, СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков 6 кун ичида республика бўйича 71 нафар фуқарода ножўя таъсирлар қайд этилганини таъкидлаганди.

Эмлашдан кейинги ножўя таъсирлар 71 кишида кузатилди — Нурмат Отабеков
7 апрель 2021, 20:35

Эмлашдан кейинги ножўя таъсирлар 71 кишида кузатилди — Нурмат Отабеков

СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков эмлашдан кейинги ножўя таъсирлар 71 кишида кузатилганини таъкидлади. Уларнинг орасида кўпроқ тана ҳароратининг 37,5 даражадан ортиши ҳамда танадаги оғриқлар қайд этилган. Шу билан бирга, инъекция қилинган жойда қичиш, оғриқ, асабийлашиш, холсизлик ва қўрқиш ҳам кузатилган.

AstraZeneca вакцинаси ва тромбоз ҳолатлари ўртасида боғлиқлик борлигини тасдиқлашди
6 апрель 2021, 17:56

AstraZeneca вакцинаси ва тромбоз ҳолатлари ўртасида боғлиқлик борлигини тасдиқлашди

Европа дори воситалари бўйича агентлиги коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси ва вакцинани қабул қилганлар орасида кузатилган тромбоз ҳолатлари орасида боғлиқлик борлиги ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. Агентлик ушбу ҳолатларни вакцинанинг жуда камдан-кам учрайдиган акс (ён) таъсири деб атамоқда.

Ўзбекистонда 5 кун ичида 35 мингдан ортиқ киши COVID-19`га қарши эмланди
6 апрель 2021, 15:11

Ўзбекистонда 5 кун ичида 35 мингдан ортиқ киши COVID-19`га қарши эмланди

Ўзбекистонда 1 апрель санасидан буён 5 кун ичида 35 мингдан ортиқ киши коронавирус инфекциясига қарши вакцинани қабул қилди. Энг кўп эмланиш ҳолати Самарқанд вилояти (1783 нафар) ҳамда Тошкент шаҳрига (1691 нафар) тўғри келмоқда.

Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишга рухсат берилди
4 апрель 2021, 21:05

Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишга рухсат берилди

Россия ҳукумати яна олтита мамлакат, шу жумладан Ўзбекистондан бўлган талабаларга ўқишларини давом эттиришлари учун мамлакатга қайтиб келишига рухсат берди. Бунинг учун бир қатор қоидалар белгиланган.

Ўзбекистонликлар қайси вакцинани танламоқда? (фото)
2 апрель 2021, 21:40

Ўзбекистонликлар қайси вакцинани танламоқда? (фото)

1 апрелдан Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясига қарши эмлаш жараёнлари бошланди. «Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳри ва вилоятидаги бир қанча эмлаш пунктларига ташриф буюриб, аҳолининг вакцина бўйича фикрларини ўрганди. Кимдир хитой-ўзбек вакцинаси ишончлироқ деса, бошқа бировга AstraZeneca маъқул, яна кимдир эса «Sputnik V элита қатлами учун», деган фикрда.

Жаҳон банки: «Энг муҳим вазифа — ислоҳотларнинг инклюзивлиги ва шаффофлиги»
2 апрель 2021, 11:26

Жаҳон банки: «Энг муҳим вазифа — ислоҳотларнинг инклюзивлиги ва шаффофлиги»

2021 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 4,8% гача тикланиши кутилмоқда. Камбағалликни қисқартириш учун аҳолининг расмий бандлиги, фуқароларнинг даромадлари ва иқтисодий имкониятларни ошириш лозим, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида. Экспертлар 2021 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМнинг 42 фоизини ташкил этишини ҳам прогноз қилмоқда.

Вакцинациянинг биринчи кунида Ўзбекистонда 5 мингдан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши эмланди
2 апрель 2021, 10:04

Вакцинациянинг биринчи кунида Ўзбекистонда 5 мингдан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши эмланди

Коронавирусга қарши вакцинация жараёнларининг илк кунида республика бўйлаб 5 018 нафар фуқаро аҳоли эмланди. Улардан асосий қисмни 65 ёшдан юқори фуқаролар ва тиббиёт ходимлари ташкил этди.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг