Коронавирусга қарши эмланган фуқароларда кузатилган ножўя таъсирларга қарши курашиш мақсадида пойтахтда ташкил этилган 81 та эмлаш пункти 4 та шифохонага бириктирилган. Бу ҳақда «Газета.uz» сўровига мувофиқ, СЭС ахборот хизмати маълум қилди.

Шифохоналар рўйхати:

  • Учтепа туманидаги шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси;
  • Шайхонтохур туманидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси;
  • Яшнобод туманидаги 4-сон шаҳар клиник шифохонаси;
  • Юнусобод туманидаги 7-сон шаҳар клиник шифохонаси.

Аввалроқ, СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков 6 апрель ҳолатига кўра, республика бўйича 71 нафар фуқарода ножўя таъсирлар қайд этилганини айтганди.

СЭС ахборот хизматининг қўшимча қилишича, «мазкур шифохоналарга ҳозирги кунга қадар вакцинанинг ножўя таъсирлар кузатилган бирорта бемор ётқизилмаган. Бунга зарурат бўлмаган».