Тошкент вилоятидаги 18 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли мазкур мактабларда ўқув жараёнлари масофавий шаклга ўтказилди, дея хабар берди Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Булар:

  • Ўрта Чирчиқ туманидаги 3 ва 54-сонли мактаблар,
  • Бўка туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби,
  • Чирчиқ шаҳридаги 8 ва 9-сонли,
  • Пискент туманидаги 36-сонли,
  • Паркент туманидаги 22 ва 51-сонли,
  • Тошкент туманидаги 9,12,17 ва 18-сонли,
  • Олмалиқ шаҳридаги 17-мактаб,
  • Нурафшон шаҳридаги 1-сонли мактаб.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфи, Бўка туманининг 6-мактабнинг 8 та синфи ва 15-мактабнинг ҳам 1 та синф, Зангиота туманидаги 34 сонли умумтаълим мактабининг 3 та синфлари карантин режимига ўтказилган.

Ушбу мактабларнинг 30 нафар ўқувчилари ҳамда 25 нафар ўқитувчиларда коронавирус касаллиги борлиги аниқланган.