Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида 102 ёшга кирган онахон коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Суймахол Зулимова 1919-йилда туғилган бўлиб, туманнинг «Оқар» МФЙ Баҳор кўчасида яшайди.

«Болам, жон ширин экан, мана, мен 102 ёшга кириб эмландим. Шифокорлар доим ҳолимдан хабар олиб туради. Ножўя таъсирини сезмадим», — дейди Суймахол она.