Хитой ва Жанубий Корея Япониянинг «Фукусима-1»даги сувни океанга оқизиш тўғрисидаги қарорини танқид қилди

Хитой ТИВ Япония ҳукуматининг Фукусима-1 АЭСдан океанга сув оқизиш тўғрисидаги бир томонлама қароридан хавотирда эканлигини таъкидлади. «13 апрель куни Япония ҳукумати Фукусима АЭСдан чиқадиган сувларни океанга оқизишга қарор қилди. Япониянинг яқин қўшниси ва манфаатдор томон сифатида Хитой бундан жиддий хавотирда», — дейилади вазирлик хабарида. Баёнотда Япониянинг қарори «ички ва ташқи шубҳа ва эътирозларга қарамай, қўшни давлатлар ва халқаро ҳамжамият билан кенг қамровли маслаҳатлашувларсиз» қабул қилинганлиги қайд этилган. Шунингдек, «барча тегишли мамлакатлар ва Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) билан келишувларга эришилмагунча» океанга сувларни оқизишга рухсат берилмаслиги керак, дейилади ТИВ хабарида.

Ўз навбатида, Жанубий Кореянинг давлат сиёсатини мувофиқлаштириш идораси раҳбари Ку Юн Чхолнинг таъкидлашича, Сеул Япония ҳукуматининг Фукусима АЭСдан ифлосланган сувни океанга оқизиш тўғрисидаги қароридан чуқур афсусда. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат Жанубий Корея аҳолисини ифлосланган сув хатаридан ҳимоялашни таъминлаш принципига мувофиқ барча чораларни кўради.

АҚШ Япония ушбу масаласига масъулият билан ёндашганига умид қилмоқда ва бу масалада ҳукумат билан келгусида мувофиқлаштиришга умид қилмоқда. МАГАТЭ Япониянинг ушбу қарорини қўллаб-қувватлайди.

Япония ҳукумати 13 апрель куни шикастланган «Фукусима-1» АЭСнинг катта миқдордаги сувларини океанга оқизишга рухсат берди. Ҳозирда сувда зарарли тритий моддаси мавжуд, лекин мамлакат унинг миқдорини сезиларли даражада пасайтиришини маълум қилди.


AҚШ Германиядаги контингентини 500 кишига кўпайтиради

АҚШ ФРГдаги ҳарбий кучларини 500 кишига кўпайтиршни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 13 апрель куни Германия мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр Берлиндаги америкалик ҳамкасби Ллойд Остин билан музокаралар якунлари бўйича айтиб ўтди. «ФРГдаги қўшинлар 500 кишига кўпайтирилади. Бу бирдамликнинг кучли белгисидир», деди у. Вазир ҳарбийлар қачон келиши, улар қайси базада жойлаштирилиши ва қандай вазифаларни бажаришини аниқ айтмади. AҚШ собиқ президенти Дональд Трамп, агар Берлин қўшинларни жойлаштириш учун пул тўламаса ва НAТО доирасидаги келишувларга мувофиқ мудофаа харажатларини кўпайтирмаса, Вашингтон ФРГдаги ҳарбий контингентининг сонини 34,5 минг кишидан 25 минг кишига камайтиради, деб айтган эди. Aмалдаги президент Жозеф Байден бу режалардан воз кечди. — ТАСС.


БМТ Мьянмадаги «Сурия сценарийси» хавфи ҳақида огоҳлантирди

Мьянмада қизғинларнинг кучайиши 2011 йилда Сурияда бўлгани каби тўлақонли қуролли тўқнашувларга олиб келиши мумкин, деди БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет. «Мен Мьянмадаги вазият кенг миқёсли можаро томон ҳаракатланишидан хавфсирамоқдаман. Бошқа мамлакатлар Сурияда ва бошқа жойларда содир бўлган ўтмишдаги ҳалокатли хатоларни такрорлашга йўл қўйилмаслиги керак», деди у. «Шубҳасиз, 2011 йилдаги Суриядаги воқеалар акс-садоси сезилмоқда. Биз у ерда ҳам тинч норозилик намойишларини кўрдик, кераксиз ва тартибсиз равишда куч ишлатдик», — дея изоҳлади у. Унинг сўзларига кўра, Мьянма ҳарбийлари намойишчиларга қарши ҳаракатларини кучайтиришни мақсад қилган кўринади ва ўтган ҳафта охирида мамлакатнинг турли ҳудудларида зўравонликлар кузатилган: масалан, Баго шаҳрида жума ва шанба кунлари 82 киши ўлдирилган. Ҳаммаси бўлиб камида 3080 киши ҳибсга олинган ва ҳибсга олишлар давом этмоқда, деб айтди Бачелет. Комиссар, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни аралашишга чақириб, «қоралашни ва чекланган мақсадли санкциялар» ҳозирги вазиятда етарли эмаслигини таъкидлади. — Deutsche Welle.


Исроил 23 майдан эмланган ва даволаниб чиққан сайёҳлар учун чегараларни очади

Исроил 23 майдан коронавирусга қарши антитаначалари бўлган сайёҳлар учун ўз чегараларини очади. «13 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туризм вазирлигининг қўшма ишчи гуруҳи эмланган ва коронавирусдан даволаниб чиққан бўлган сайёҳлар учун Исроил чегараларини очиш тўғрисида қарор қабул қилганлигини эълон қилди. Биринчи босқичда бу белгиланган квотага мувофиқ кичик гуруҳлар бўлади. Дастлабки натижаларни таҳлил қилгандан сўнг, сайёҳлик оқимини кўпайтириш ва саёҳатчиларни қабул қилиш имконияти ўрганилади», — дейилади хабарда. Шунингдек, барча сайёҳлар парвоздан олдин ПЗР синовидан ўтиши ва Бен Гурион аэропортига етиб борганида антитаначалар борлигини тасдиқлаш учун серологик текширув ўтказиши кераклиги ҳақида маълум қилинди. Шу билан бирга, Исроил бошқа мамлакатлар билан бир турдаги эмлаш сертификатларини тан олиш тўғрисида музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда, бу серологик текширувга эҳтиёжни йўқ қилади. — Интерфакс.


Навальний ўзига Қуръон китоби берилмагани сабабли судга мурожаат қилди

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ўзи сақланаётган Владимир вилоятидаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясига қарши судга мурожаат қилди. «Гап шундаки, улар менга Қуръон китобимни бермаяпти. Ва бу менинг жаҳлимни чиқармоқда. Мени қамоққа ташлашганларида ўзимни ривожлантиришга хизмат қиладиган нарсалар рўйхатини тузгандим. Шулардан бири Қуръон ва пайғамбарнинг суннатларини чуқур ўрганиш ва тушуниш бўлган», дея изоҳ берди Навальний. Унинг сўзларига кўра, бир ой олдин колонияга тушганида, у ўзи билан бирга китоблар олиб келган, шунингдек, буюртма берган, аммо ҳозиргача унга битта ҳам китоб берилмаган. «Чунки уларнинг барчаси экстремизмга текширилиши керак. Бунга уч ой вақт кетади», — деди Навальний. — Навальнийнинг Instagram’даги саҳифасидан.

3 февраль куни суд Алексей Навальнийга тайинланган шартли ҳукмни қамоқ жазосига ўзгартиргани ва у 3,5 йилгача озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берган эдик.


ЖССТ COVID хавфи туфайли бозорларда ҳайвонлар савдосини чеклашга чақирди

ЖССТ 13 апрель куни барча мамлакатлар расмийларини юқумли касалликлар, хусусан COVID-19 тарқалиши хавфи туфайли бозорларда ёввойи сутэмизувчилар савдосини чеклаш чораларини кўришга чақирди. «ЖССТ, шунингдек, Ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ва БМТнинг атроф-муҳит дастури шошилинч чоралар сифатида миллий ваколатли органларидан озиқ-овқат ёки наслчилик мақсадида тирик овланган ёввойи сутэмизувчилар савдосини тўхтишни ва озиқ-овқат бозорларидаги тегишли бўлимларни ёпишни талаб қилмоқда», — дейилади баёнотда. Ҳужжатда таъкидланишича, давлатлар ҳокимияти тавсия этилган чораларни дарҳол қабул қилиш имкониятларини кўриб чиқиши керак. Таъкидланишича, бундай чоралар «самарали қоидалар қабул қилинмагунча ва хавфни етарли даражада баҳолаш амалга оширилгунга қадар» амал қилиши керак. ЖССТ «зооноз касалликлар (ҳайвонлардан юқадиган) юқиш хавфини камайтириш учун анъанавий озиқ-овқат бозорларида гигиена ва санитария ҳолатини яхшилаш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани кучайтиришга» чақирди. Бундан ташқари, ташкилот ҳозирги пандемия пайтида бозорларда қўлларни ювиш ва дезинфекция қилиш пунктлари билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади. — ЖССТ.


AҚШда Johnson & Johnson вакцинасидан фойналанишни тўхтатишга тавсия қилишди

Федерал Соғлиқни сақлаш ва одамларга хизмат кўрсатиш вазирлигининг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал маркази (CDC) ва Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) Johnson & Johnsonнинг вакцинаси билан коронавирусга қарши эмлашга тўхтатишни тавсия қилди. «Ушбу вакцинадан эҳтиёт чораси сифатида фойдаланишни тўхтатиб қўйишга тавсия қиламиз», дейилади баёнотда. Регуляторга кўра, мутахассислар препаратни қўллаш билан тромбозларнинг шаклланиши ўртасидаги боғлиқликни текширмоқдалар. — FDA.