Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан 1 апрелдан бошлаб, то шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 35386 нафарга етди, дея хабар бермоқда ССВ.

5 апрель куни энг кўп эмланиш ҳолати қайд этилган ҳудудлар:

  • Самарқанд вилояти — 1783 нафар;
  • Тошкент шаҳри — 1691 нафар;
  • Тошкент вилояти — 1321 нафар;
  • Наманган вилояти — 1171 нафар;
  • Андижон вилояти — 1128 нафар.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрель санасидан бошлаб, Ўзбекистон вакцинациянинг илк босқичи — 65 ёшдан катта бўлган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимларини эмлаш жараёнлари бошланган эди. Шу куниёқ жами 5 018 нафар фуқаро ихтиёрий равишда эмланди. Улардан 1871 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 3147 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил этганди.

Ҳозирга қадар Ўзбекистонга 660 минг доза AstraZeneca (Vaxzevria — янги номи), 1 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди.

Аввалроқ, «Газета.uz» мухбири Тошкент шаҳри ва вилоятидаги бир қанча эмлаш пунктларига ташриф буюриб, аҳолининг вакцина бўйича фикрларини ўрганган эди. Кимдир хитой-ўзбек вакцинаси ишончлироқ деса, бошқа бировга AstraZeneca маъқул, яна кимдир эса «Sputnik V элита қатлами учун», деб фикр билдирганди.