Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 5 018 нафар фуқаро ихтиёрий равишда эмланди. Улардан 1871 нафари 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 3147 нафари тиббиёт ходимлари. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.


Вакцинация бўйича кунлик ҳисобда Тошкент шаҳридан 1651 нафар фуқаро эмланиб, ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилган

Фарғона вилоятида 467 нафар, Қашқадарё вилоятида 389 нафар, Тошкент вилоятида 317 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланди.