Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирус аниқланганлар беморлар статистикаси яна кўтарила бошлади. ССВ маълумотига кўра, 26 октябрдан бери кунига 20 дан ортиқ фуқарода мазкур вирус аниқланмоқда.

Хусусан, 25 октябрь куни 19 нафар, 26 октябрь куни эса 28 нафар бемор рўйхатга олинган. Уларнинг 20 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида аниқланган. Самарқанд, Бухоро ва Сурхондарёда ҳам касалланганлар бор.

27 октябрь куни яна 21 киши, хусусан, 17 нафар бемор пойтахтда қайд этилган. Қолган беморлар эса Тошкент вилояти ва Сурхондарё.

28 октябрь куни касалланганлар сони ортиб, 28 киши коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Беморларнинг 21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган. 3 нафари Самарқанд вилояти ва яна 4 нафари Тошкент вилоятида рўйхатга олинди.

Республикада 14 октябрдан бери коронавирусга чалинган бемор аниқланмаётган эди. 5 кундан сўнг — 19 октябрда — бирданига 12 киши вирус юқтиргани маълум бўлди. Шундан бери коронавирусга чалинганлар сони ҳар куни ўзгариб турибди.

Бугунги кунга келиб, вирус қайд этилган беморларнинг умумий сони 244,4 мингдан ошди. Касалликдан вафот этганлар сони эса 1637 нафарни ташкил қилмоқда.