Ўзбекистонда кетма-кет ўсишдан сўнг ковид билан касалланишлар сони бироз пасайди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 28 ноябрь куни республикада 131 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди. Бир кун олдин 137 киши вирус юқтиргани айтилганди.

Сўнгги суткада қайд этилган касалланишларнинг 80 нафари (61 фоизи) Тошкент шаҳрида экани маълум бўлди.

Шунингдек, Самарқандда 23 киши, Наманган ва Бухорода 10 нафар шахсда вирус аниқланди.

Ўзбекистонда коронавирус расман қайд этилган 2020 йилнинг март ойидан бошлаб ҳозиргача ковидга чалинганлар сони 246 мингдан ортиқни ташкил этади.