4 июль куни Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 1 999 530 доза Pfizer вакцинаси келтирилди, дея хабар бермоқда Санэпидхизмат матбуот хизмати.
Шунинг билан Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 71 750 853 дозага етди.
Улардан:
- 2 606 080 дозаси AstraZeneca;
- 48 169 038 дозаси ZF-UZ-VAC 2001;
- 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
- 10 688 860 дозаси Moderna;
- 6 625 710 дозаси Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси Sinovac;
- 343 375 дозаси Sputnik light вакцинасидир.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Шундан 59 351 963 дозага яқин вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган. Ҳозирда мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши 12,2 млн доза вакцина захираси мавжуд, дейилади хабарда.