Ўзбекистонга Johnson&Johnson вакцинасининг янги 583 200 дозаси олиб келинди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

COVID-19`га қарши эмлаш ишлари тизимли равишда бошланганига бир ярим йилдан ошди. Бу даврда 71,6 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди, дейилади хабарда.

Johnson& Johnson Ўзбекистонда СOVID-19га қарши қўлланилаётган саккизинчи турдаги вакцинадир. Унинг биринчи партияси (419 950 доза) республикага 31 октябрь куни олиб келинганди.

2022 йил охиригача ушбу вакцинанинг яна 1 000 800 дозасини етказиб бериш режалаштирилган. Бунга Канада ҳукуматининг ҳайрия сифатидаги 471 600 дозаси, шунингдек, COVAX дастури орқали 583 600 дозасини етказиб бериш киради.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.