1 декабрь пайшанба куни Ўзбекистонда 159 киши коронавирус юқтигани маълум бўлди (бир кун аввал 154 киши). Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Энг кўп бемор Тошкент шаҳрида — 64 нафар, Тошкент вилоятида эса 19 киши касалликка чалингани айтилди. Жиззах ва Сурхондарда 12 нафар, Бухоро ва Хоразмда — 10 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 7 нафар ковид юқтирган бемор аниқланди.

Пандемия бошланган 2020 йлнинг март ойидан бери Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг расмий статистикаси 246,2 минг нафарга етди.