Душанба куни Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг 142 740 дозаси етиб келди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

COVAX дастури доирасида етказилган вакцинани БМТнинг Болалар жамғармаси моддий-техник ёрдам сифатида тақдим қилди.

ЮНИСEФ маълумотларига кўра, декабрь ойида Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг яна 3 млн дозаси келади.

Бугунги кунга қадар мамлакатда эмлаш жараёнида жами 72,5 млн доза вакцина қўлланилган бўлиб, шундан 6,7 миллиони Pfizer вакцинасидан олинган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Ўзбекистонга 2 млн дозада Pfizer вакцинаси етказиб берилганди. Эмлаш воситалари Қўшма Штатлар томонидан COVAX дастури доирасида юборилганди.