24 ноябрь куни Ўзбекистонда 95 нафар (23 ноябрь — 98 киши) фуқаронинг коронавирусга қарши топширган тестида мусбат натижа қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Касалланган беморларнинг 68 нафари Тошкент шаҳрида рўйхатга олинди. Шунингдек, Тошкент вилояти — 6, Самарқанд — 5, Наманган — 4 вилоятларида ҳам беморлар бор. Яна бир касалланиш Қорақалпоғистонда ҳам қайд этилди.

Ҳозирга келиб расман 245 576 нафар фуқаронинг коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Маълумот учун, Ўзбекистонда 12 ноябрдан бери ковидга чалинганлар сони кун сайин ортиб бормоқда.

Бир ҳафтада 2310 нафар шахс карантинга олинди. «Ҳозирда грипп ва ўткир респиратор инфекциялар ковид билан микс-инфекция касаллиги сифатида аниқланмоқда», дея таъкидлаганди СEС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков.