Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади, деб хабар берди «Ўзгидромет».

Кундан кунга ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради, ҳафта ўрталарига келиб 33−36 даража иссиқ бўлади, жанубий ва чўл ҳудудларидаги баъзи жойларда 38 даражагача иссиқ бўлади.

Сешанбадан бошлаб Каспий денгизидан келаётган нам ҳаво мамлакатнинг фақат шимоли-ғарбий ҳудудларига таъсир қилади.

14−15 май кунлари Қорақалпоғистонда, Хоразмда ва Навоий вилоятининг шимолидаги айрим жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар бўлиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида нам ҳаво массаси шарққа томон тарқалади, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25−30 даража иссиққача пасаяди.

Ўзбекистон бўйлаб баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

13−15 май кунлари Тошкентда ёғингарчилик бўлмайди. 13 майда ҳаво ҳарорати 29−31, 14−15 майда 33−36 даража иссиқ бўлади.

16−17 май кунлари ҳаво ҳарорати 25−30 даражагача пасайиб, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.