дайжест

Намунали савдо нима ва чакана савдо маданиятини қандай ривожлантириш мумкин?

Шаҳар савдоси аҳоли ва унинг маданияти ҳақида ахборот беришда музейлардан кам эмас. Чакана савдо форматларининг турфалиги шаҳар ҳаёти ва иқтисодиёти қанчалик бойлигини кўрсатади. Хўш, ритейлдаги қандай бизнес-қарорлар бу форматларни ривожлантиришга ёрдам беради? Денис Соколов мақоласи — шу ҳақда.


дайжест

Амир Темур — антикоррупционер, мотиватор, илғор солиқчи, «Наполеоннинг устози», «Отатуркнинг кумири»

Ҳар йили Амир Темур таваллуд топган кун муносабати билан 9 апрелда ва унинг арафаси ОАВда буюк саркарда ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кўплаб материаллар эълон қилинади. «Газета.uz» ҳафта давомида давлат газеталарида чоп этилган шу мавзудаги мақолалар асосида дайжест тайёрлади.


дайжест

Наманганда мастлиги сабаб шифохонага ётқизилган эркак ўзини осиб қўйди

Наманганнинг Чортоқ туманида шифохонанинг ҳушёрлантириш бўлимига ётқизилган эркак темир панжарага ўзини осиб, вафот этди. У бир кун аввал турмуш ўртоғининг чақирувига асосан мастлиги сабабли ИИБ ходими томонидан шифохонага олиб борилган. Ҳолат назоратга олинди, деб ёзди омбудсман матбуот хизмати.


дайжест

Тошкентда метрода аёлнинг белидан паст қисмини ушлаб, шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

Тошкентда метро вагони ичида ўзига нотаниш бўлган аёлнинг бели ва белидан паст қисмини ушлаб, шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди.


дайжест

Россияда автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Самара вилоятида ичида 66 киши бўлган автобус ағдарилиб кетди. Оқибатда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди. Мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси «вазият алоҳида назорат остида» эканини билдирди.


дайжест

Шавкат Умурзоқов ҳоким этиб тасдиқланганидан сўнг Тошкентдаги барча туманларни айланиб чиқди (фото, видео)

Ўтган ҳафтада Тошкент шаҳри ҳокимлигига тасдиқланган Шавкат Умурзоқов тайинловдан сўнг пойтахтдаги барча туманни айланиб чиқди. У ишчи гуруҳ билан маҳаллаларга бориб, камчилик ва муаммоларни муҳокама қилди. «Газета.uz» ҳокимнинг 4 кунлик ўрганишлари акс этган видео ва суратларни жамлади.


дайжест

12−15 апрель кунлари 9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 12−15 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари содир бўлишидан огоҳлантирди. Ёмғир сувлари тўпланиши ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.


дайжест

Президент Жиззахдаги Киберспорт аренасига борди (фото, видео)

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрида қурилган Киберспорт аренаси билан танишди. Президент у ерда киберспорт, шахмат, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, баскетбол мусобақаларини кузатиб, ёшлар билан суҳбатлашди. «Биз белгилаб олган стратегияни, катта марраларни шундай ёшлар билан амалга оширамиз», — деди у.


дайжест

Исроил Ғазо сектори жанубидан қуруқликдаги қўшинларини олиб чиқиб кетди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори жанубидан қуруқликдаги қўшинларни олиб чиқиб кетаётганини эълон қилди, у ерда фақат битта бригада қолди. Исроил расмийлари ҳамон Рафаҳда қуруқликдаги операция ўтказиш ниятида.


дайжест

Тошкентга юк машиналарининг кириши ва ҳаракати бир кунга тақиқланади

Рамазон ҳайити муносабати билан 9 апрель соат 17:00 дан бошлаб Тошкент шаҳрига юк автомобилларининг кириши ва ҳаракати 24 соатга бутунлай тақиқланади.


дайжест

Қарши тумани прокуратураси терговчиси 5 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда

Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.


дайжест

Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинди

ДХХ Қашқадарё вилоятида давлат рўйхатидан ўтмаган 3,7 мингта дорини 54 млн сўмга сотган аёл ва унинг танишини қўлга олди. Сирдарёда эса уйида 593 млн сўмлик 49 мингта флакондаги ҳужжатсиз дорини сақлаган фуқаро ва дорининг эгалари ушланди. Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.


дайжест

ADM Jizzakh 2027 йилгача Ўзбекистоннинг топ-5 солиқ тўловчиси қаторига киришни режа қилмоқда

ADM Jizzakh заводи 2027 йил ўрталаридан гибрид автомобиль ва электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Инвестициялар ҳажми 550 млн долларга, бюджет тўловлари эса 700 млн долларга оширилиши кутилмоқда, бу компанияга мамлакатнинг энг йирик 5 солиқ тўловчиси қаторига кириш имконини беради.


дайжест

Тошкентда автобус қисилиб қолган йўловчини судраб кетди

Яшнобод туманида 2-сонли автобус ҳайдовчиси орқа эшикдан тушаётган ёши катта йўловчини пайқамай қолди. Оқибатда автобус эркакни 3−5 сония судраб кетди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳайдовчи ишдан олинганини билдирди.


дайжест

UzAuto Motors`нинг Ўзбекистон автомобиль бозоридаги улуши 81 фоизни, ADM Jizzakh`ники 5,5 фоизини ташкил этмоқда

2023 йилда UzAuto Motors 4,85 млрд долларлик 369,99 минг дона автомобиль ишлаб чиқариб, Ўзбекистон автомобиль бозорининг 81 фоизини эгаллади. ADM Jizzakh улуши 5,5 фоизни ташкил этган, бозорнинг қолган улуши импорт, жумладан, 291 млн долларлик 8948 та BYD автомобили ҳиссасига тўғри келди.


дайжест

Рўзадорлар учун сув ва хурмо, болаларга велосипед ҳамда ифтор дастурхони. «Сен дунёга кераксан» жамоасининг Рамазондаги фаолияти ҳақида

«Сен дунёга кераксан» кўнгиллилар жамоаси Рамазон ойида Тошкент шаҳрида «Йўлда ифторлик» лойиҳасини ўтказиб, 21 мингдан зиёд рўзадорга сув ва хурмо тарқатди. Шунингдек, Тошкент вилоятида кам таъминланган оилалар учун 100 кишилик ифтор дастурхони ёзилди, 20 нафар болага велосипед тақдим этилди. Фото.


дайжест

Рамазон ҳайити намози вақтида Тошкентдаги айрим кўчалар қисман ёпилади

Тошкент шаҳрида 10 апрель куни Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан айрим масжидларга ёндош бўлган кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади.


дайжест

Ҳайит кунлари Сўқоқ ва Қизилтоғга олиб борувчи йўлнинг бир қисмида ҳаракат чекланади

Паркент туманига ташриф буюрувчи фуқароларнинг сони ортиши сабаб 10−11−12−13 апрель кунлари Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор йўлининг 44- ва 48-километр оралиқларида автомобилларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Сўқоққа борганлар Тошкентга бошқа йўл билан қайтади.


дайжест

Мудофаа вазирлиги илк бор мудофаа саноати кўргазмасини ўтказади

Мудофаа вазирлиги биринчи марта Ўзбекистон мудофаа саноатининг «Технофест-2024» кўргазмасини ўтказади, унда икки мақсадга мўлжалланган (ҳарбий ва фуқаролик) маҳсулотлар намойиш этилади. Тадбир 2, 3 ва 4 май кунлари Тошкентдаги Ғалаба боғида бўлиб ўтади.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (10−14 апрель)

Боғлар ва савдо марказларидаги шоу-дастурлар ҳамда концертлар, очиқ осмон остидаги кинонамойишлар, «Ҳумо Баҳор Фест», кўргазмалар, арт-бозор, спектакллар, болалар учун тадбирлар ва кетма-кет дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Жиззах вилоятининг 10 та маданий мерос объектида «туризм ҳалқаси» яратилади

Жиззах вилоятидаги 10 та маданий мерос объектида «туризм ҳалқаси» яратилиб, уларга элтувчи йўллар таъмирланади. Шунингдек, Айдар-Арнасой кўллари тизимида сайёҳлар учун шароит ҳозирланиб, бу мақсадларни амалга ошириш учун ҳукумат комиссияси тузилади.


дайжест

Тошкент шаҳри ҳокимлигига матбуот котиб тайинланди

Бунгача пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматида ишлаб келган Гулноза Касимова Тошкент шаҳри ҳокимининг матбуот котиби ва ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.


дайжест

Қорақалпоғистонда фуқарони 11 минг долларга ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Нукусда фуқаронинг ишончига кириб, 11 минг долларга ДХХ органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушлангани айтилмоқда. Аниқланишича, у аввал ҳам 4 кишини фирибгарлик билан ДХХга ишга жойлаш эвазига 65 минг доллар олган. Беш марта судланган фуқарога яна фирибгарлик бўйича жиноят иши очилди.


дайжест

Саудия Арабистони Neom лойиҳасидан кутилмаларини пасайтирди — Bloomberg

Саудия Арабистони расмийлари йирик Neom лойиҳаси доирасида барпо этилаётган The Line шаҳарчаcида аввал режалаштирилганидек 1,5 млн киши эмас, балки 300 мингдан кам одам истиқомат қилишини кутмоқда. Молиявий муаммолар туфайли The Line шаҳри харажатлари қисқартирилмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg.


дайжест

«Шарлар чархпалакдан эмас, 5 метр баландликдаги темирлардан ёғдирилади». Экология бошқармаси — «Ашхобод» сайилгоҳида 20 мингта пуфак туширилиши ҳақида

Тошкент шаҳри Экология бошқармаси 10 апрель куни «Ашхобод» сайилгоҳидаги чархпалакдан 20 мингта шар ёғдирилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, шарлар 5 метр баландликдаги балкалардан туширилишини билдирди. Ташкилотчилар экологияга зарар етказмаслик тўғрисида огоҳлантирилди, деб ёзди бошқарма.


дайжест

«Ziyouz.com» 20 ёшга тўлди

Ўзбек тилидаги энг йирик онлайн-кутубхона — «Ziyouz.com» ишга тушганига 20 йил тўлди. Порталда минглаб насрий, ўн минглаб шеърий асар, мингларча илмий-маърифий мақола тўпланган. «„Ziyouz.com“ халқимизнинг зиёли бўлмоғига […] ҳисса қўшаётганидан бахтлиман», дейди лойиҳа асосчиси Давронбек Тожиалиев.