9 апрель соат 17:00 дан 10 апрель 17:00 гача Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрига юк автомобилларининг кириши ва ҳаракати бутунлай тақиқланади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно.