Тошкент вилояти Паркент тумани Сўқоқ ва Қизилтоғ қишлоқларига ташриф буюрувчилар кўпайиши муносабати билан 4Р15 йўлининг бир қисмида ҳаракат бир томонлама ташкил этилади, дея хабар қилди вилоят ИИБ ЙҲХБ.

Қайд этилишича, тирбандликларни олдини олиш мақсадида 10−11−12−13 апрель кунлари 4Р15 Қизилтоғ шаҳри-Паркент шаҳар-Янгибозор қишлоғи автомобиль йўлининг 44- ва 48-километр оралиқларида транспорт воситаларининг ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.

Ушбу ўзгаришда Сўқoқ дам олиш масканига борган ҳайдовчиларимиз учун ушбу йўлнинг 48 километрида Паркент шаҳрига автомобиль ҳаракати тўлиқ чекланади ва Тошкент шаҳрига 4Р16 Барданкўл қишлоғи-Жумабозор қишлоғи-Қизилтоғ шаҳри автомобиль йўли орқали қайтишлари мумкин бўлади.