Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Самара вилоятида 8 апрель куни автобус ҳалокатга учрагани, оқибатда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотни тасдиқлаб, ҳолат юзасидан ҳамдардлик билдирди.

Ҳодиса Самара вилоятидаги Урал-Муханово трассасида содир бўлган. Чимкент-Нижний Новгород йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус йўлдан чиқиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса вақтида автобусда 66 йўловчи бўлган. 20 га яқин киши жароҳат олган ва тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.

Зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон элчиси ва Қозон шаҳридаги Бош консуллик ходимлари воқеа жойига етиб борган.

Элчихонанинг таъкидлашича, вазият юзасидан Ўзбекистон дипломатлари Самара вилоятидаги тегишли ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. «Вазият алоҳида назорат остида».

Зарур ҳолларда қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин:

  • Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимининг call-маркази: +7 499 238 36 20; +7 499 230 00 76
  • Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги: +7 843 526 55 63; электрон почта манзили: kaz.uzconsulate@mfa.uz.