дайжест

МТРКга салкам 20 йил раҳбарлик қилган Алишер Ходжаев лавозимидан озод этилди

ЎзМТРКни салкам 20 йил бошқарган Алишер Ходжаев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига бош вазир котибияти раҳбари бўлиб ишлаган Абдурашид Жўрабоев тайинланди.


дайжест

Ўзбекистонда 2021 йилдан бери биринчи марта ўлим даражаси ошди

Ўзбекистонда 2021 йили бошланган ўлим даражасининг камайиш тенденцияси 2023 йилга келиб тўхтади. Аммо болалар ва ўсмирлар ўлимининг улуши 2,3 баробар камайди. Ўлим ҳолатларининг асосий сабаби — ҳали ҳам қон айланиш касалликлари. Респиратор касалликлар улуши қисқарган, онкология улуши эса ортган.


дайжест

Эронга киришда Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим 4 февралдан амал қилади

Эрон ТИВ мамлакатга сайёҳ сифатида келадиган 28 та давлат, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари 4 февралдан визасиз кира олишини маълум қилди. Бундай қарор орқали Эрон ҳақидаги салбий пропаганда ва эронофобияга чек қўйилиши билдирилган.


дайжест

АҚШ аскарлари ўлимига жавобан Ироқ ва Суриядаги нишонларга зарба беради

Оқ уй Иорданиядаги АҚШ ҳарбий базасига қилинган ҳужум оқибатида америкалик аскарлар ҳалок бўлгани сабаб Ироқ ва Суриядаги Эрон билан боғлиқ нишонларга зарба бериш режаларини маъқуллади.


дайжест

Дам олиш кунлари баъзи ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади

Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳавонинг янги қисми кириб кела бошлайди. Жойларда асосан ёмғир ёғади. Якшанбада баъзи ҳудудларда ёмғир, қор ёғиши, туман тушиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +3…+8 даража илиқ, кечаси 0…-5 даража совуқ бўлади.


дайжест

ЖССТ: 2050 йилда саратонга чалинганлар сони 35 миллиондан ошади

ЖССТга кўра, 2050 йилга бориб дунёда саратон касаллигига чалинганлар сони 35 миллиондан ошади. Бунга нафақат аҳоли сони ва яшаш давомийлигининг ўсиб бораётгани, балки тамаки истеъмоли ёки ҳавонинг ифлосланиши каби омиллар ҳам таъсир қилади.


дайжест

Президент НКМК, ОКМК, «Ўзметкомбинат» ва «Навоийуран»ни ривожлантириш лойиҳалари билан танишди

Президент Навоий ва Олмалиқ КМК, «Ўзметкомбинат» ва «Навоийуран»ни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. НКМК олтин захираларини 1000 тоннага оширишни, ОКМК мис ишлаб чиқаришни 170 минг тоннага етказишни, «Ўзметкомбинат» эса ишлаб чиқариш таннархини 20 фоизга камайтиришни режа қилмоқда.


дайжест

Маънавият маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов ишдан олинди

2019 йилнинг сентябридан буён Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари сифатида ишлаган Минҳожиддин Ҳожиматов (Минҳожиддин Мирзо) ишдан олинди. У Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.


дайжест

Конгратбай Шарипов олий таълим вазири бўлди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимида ишлаб келган Конгратбай Шарипов олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди.


дайжест

Жаҳонгир Ортиқхўжаев — бизнес, ўқиш ва ишлаш ўртасидаги танлов ҳамда маҳсулотни тарғиб қилиш ҳақида

Тошкентнинг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев бизнес марафонда ёшларнинг саволларига жавоб берди. «Отам бизнесга киришимдан қўрқарди. Бир кун қамалиб кетасан дерди», — дейди у. Ортиқхўжаев, шунингдек, Artel рекламасига нега Баҳодир Жалолов танлангани ҳақида гапирди.


дайжест

Ўзбекистонда оилаларнинг бахтлилик даражаси ўрганилди

Оила институти 3 мингдан ортиқ одам ўртасида оилаларнинг бахтлилик даражасини таҳлил қилди. Индексда Хоразм, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси энг юқори, Тошкент шаҳри, Жиззах ва Фарғона вилоятлари эса қуйи ўринни эгаллади. Таҳлил натижалари.


дайжест

Отабек Ҳасанов Маънавият ва маърифат марказига раҳбар бўлди

Республика Маънавият ва маърифат марказига Отабек Ҳасанов раҳбар этиб тайинланди. У бунга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари эди.


дайжест

Қашқадарёда 150 туп дарахт қўпориб олингани аниқланди

Касби туманида Toʼpalang HPD Holding МЧЖ масъуллари канал қирғоғидаги 150 туп дарахтни илдизлари билан қўпориб олди. Бунинг оқибатида табиатга 1,1 млрд сўм зарар етган. Айбдорларга чора кўриш мақсадида ҳужжатлар прокуратурага юборилди.


дайжест

Дам олиш кунлари Бўстонлиқ тоғларига ҳаракат бир томонлама ташкил этилади

3−4 февраль кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ тоғларидаги дам олиш масканларига бориш учун транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади. Бунда об-ҳаво шароити, фуқароларнинг ташрифи ортиши ва йўллардаги тирбандлик инобатга олинган.


дайжест

«Қор қоплами эригач, таъмирлаш ишлари бошланади». Сурхондарё ҳокимлиги мактабга олиб борувчи қониқарсиз йўл ҳақида

Тармоқларда Сурхондарёда мактаб болалари қониқарсиз йўлдан мактабга кетаётгани видеоси тарқалди. Вилоят ҳокимлиги йўлдаги қор қоплами эригач, таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қилди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (3−4 февраль)

Саккизта фильм премьераси, театрлаштирилган томошалар, «Саҳна» стендап клубида юмористик тадбирлар, болалар маҳорат дарслари ва шоулари, мусиқий кечалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Рақамли технологиялар халқаро маркази ташкил этилди

Президент фармони билан Ўзбекистонда Рақамли технологиялар халқаро маркази (International Digital Technology Center) ташкил этилди. Марказда 2024 йил 1 июндан 5 йилгача бўлган муддатга хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.


дайжест

«Тошкент ИЭС» мазут ёққани аниқланди, ҳаво ва тупроққа 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етган

Январь ойида экологлар Тошкент иссиқлик электр станцияси (ТошГРЭС)нинг ҳаво ва тупроққа таъсирини ўрганди. Аниқланган зарар 1 млрд сўмга баҳоланмоқда, деб хабар қилди Экология вазирлиги. ИЭС асосий ёқилғи сифатида газдан фойдаланади, лекин баъзида мазут ёқади, шунинг учун пойтахтни тутун қоплаган.


дайжест

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга қонунбузарларни жавобгарликка тортиш ваколати берилди

Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддалари талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш ваколати берилди.


дайжест

«Қатарни хавотирга соладиган жиҳатларимиз бор». Сречко Катанец — Ўзбекистоннинг чорак финалдаги ўйини ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Сречко Катанец Осиё кубогининг чорак финалидаги рақиб — Қатар билан бўлажак учрашув ҳақида гапирди. «Жамоа Қатарга қарши қандай ўйнаш кераклигини билади. Бизда яхши ўйинчилар етарли. ¼ финалга қадар келдик, буёғига йўқотадиган нарсамиз йўқ», — деди у.


дайжест

Ўтган ой Ўзбекистон тарихидаги энг илиқ январлардан бири бўлди

2024 йилнинг январь ойида ҳарорат жуда илиқ бўлди. Иқлим меъёридан юқори бўлган ҳарорат деярли ой давомида сақланиб турди. Ўзгидрометнинг маълумот беришича, ўтган ой метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ январь ойлари учлигига кирди.


дайжест

Ўзбекистон ЕОИИ дастур ва лойиҳаларидаги иштирокини кенгайтирмоқчи

Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон ЕОИИнинг кўп томонлама дастур ва лойиҳаларидаги иштирокини кенгайтириш ниятида эканини таъкидлади. Шунингдек, у яшил йўлакларни тўлиқ ишга тушириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эркин савдосини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф қилди.