Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 3−4 февраль кунлари Бўстонлиқ тумани тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканларига олиб борувчи айрим йўлларда ҳаракат бир томонлама ташкил этилишини маълум қилди.

Бунга айни кунлардаги об-ҳаво шароити, фуқароларнинг ташрифи ортиши ва йўллардаги тирбандлик сабаб бўлгани айтилган.

Масъулларнинг тушунтиришича, 4Р6 Тошкент-Чирчиқ-Чимён автомобиль йўлининг 57-километридан 92-километригача, яъни 4Р10 автомобиль йўли билан туташган жойгача транспорт воситалари фақат бир томонлама ҳаракатланади.

Бундай йўлнинг бошида 5.5 белги қўйилган. Унинг охирида 5.6 белгиси ўрнатилган. Шунингдек, ҳаракатланиб кириш тақиқланган қисмида 3.1 тақиқловчи белгиси ўрнатилган бўлади.

бўстонлик тумани, йҳхб, транспорт

бўстонлик тумани, йҳхб, транспорт

Тошкент шаҳри томонидан 4Р12 автомобиль йўли ёки Чирчиқ шаҳри томондан келинса, дейлик, Амирсойга чиқиш учун 4Р12 ва 4Р6 автомобиль йўллари кесишган жойдан 4Р6 йўлига, яъни Ғалвасой маҳалласи томонга бурилиш керак.

Йўл бўйлаб кетаверишда 4Р10 автомобиль йўли туташган қисмига, яъни Юсуфхона чорраҳасига етиб борилади. У ерда бир томонлама ҳаракат тугайди. Чорраҳадан 4Р10 йўлига бурилиб, дам олиш масканларидан ортга қайтиш мумкин.