Шавкат Мирзиёев мамлакатлар раҳбарларини «умумий манфаатлар йўлида жипслашиш»га чақирди

Ўзбекистон президенти БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида «ишонч инқирози» ва «халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш» туфайли дунёда кескинлик ортиб бораётганини таъкидлади. У мамлакатларни «умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда» жипслашишга чақирди.

«ЖСТга тўлақонли аъзо бўлиш — Ўзбекистоннинг устувор йўналишларидан бири» — президент

«Яқин орада ЖСТга тўлақонли аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштириш йўлидаги устувор йўналишлардан биридир», — деди Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида.

Шавкат Мирзиёев ЖСТ бош директори билан ташкилотга аъзолик масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Нью-Йоркда Жаҳон савдо ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилотга аъзо бўлиш бўйича ишларни муҳокама қилди. Унда ишчи гуруҳ йиғилишига тайёргарликни тезлаштириш, мутахассислар малакасини ошириш ва қонунчиликни ЖСТ талабларига уйғунлаштириш юзасидан келишувга эришилди.

Бухорода ўзгаларнинг номига кредит расмийлаштириб, уни ўзлаштирган ҳоким ёрдамчиси аниқланди

Бухорода ҳоким ёрдамчиси маҳаллада яшамайдиган шахслар номига 163 млн сўм кредит расмийлаштириб, уларни ўзлаштиргани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

«Марказий Осиёда ҳамкорликни кенгайтиришдан бошқа йўл йўқ» — Ўзбекистон президенти

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеяси минбарида сўзларкан, Марказий Осиё минтақасида «минтақавий ўзига хосликни англаш» туйғуси кучайиб бораётганини таъкидлади. «Бизнинг тарих ва келажагимиз ҳам, ҳаётий муҳим манфаатларимиз ҳам умумийдир. Минтақавий ҳамкорлигимизни кенгайтиришдан бошқа йўлимиз йўқ

«Яккалаб қўйиш ва санкциялар афғон халқи аҳволини янада оғирлаштирмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Халқаро хавфсизлик Афғонистондаги жараёнлар билан бевосита боғлиқ. Уни ўз муаммолари билан яна ёлғиз қолдириш катта хато бўлади, деди Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясида. У инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш, Афғонистоннинг музлатилган активларини ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтиришга чақирди.

«Биз биргаликда кучлироқмиз». Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ президентлари биринчи саммитда нималарни муҳокама қилди?

Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ раҳбарларининг «C5+1» форматидаги 1-саммити бўлиб ўтди. Музокараларда терроризмга қарши кураш, минтақавий иқтисодий алоқалар ва энергия хавфсизлиги масалаларига эътибор қаратилди. АҚШ «C5+1» доирасида янги платформалар яратишни таклиф қилди. Тафсилотлар.

Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлаймиз — Cодиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлашини таъкидлади. «Ишончим комилки, Озарбайжон яқинда Қорабоғни дунёнинг энг жаннатмакон ҳудудларидан бирига айлантиради», — деди у.

Ўзбекистондаги Турон чўллари трансчегаравий табиат объекти ЮНЕСКО Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритилди

Ўзбекистон ҳудудларидан ўтувчи «Мўътадил минтақадаги Турон чўллари» трансчегаравий табиат объекти ЮНЕСКО Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритилди. У Оролбўйи минтақаси ва Устюрт платоси ҳудудларида жойлашган 2 млн гектардан ортиқ ҳудудни эгаллайди.

БМТ «Ўзбекистон-2030» стратегиясини қўллаб-қувватлашга тайёр — Антониу Гутерриш

БМТ ва унинг институтлари «Ўзбекистон-2030» ислоҳотлар стратегиясини амалга оширишда ёрдам кўрсатишга тайёр, деди ташкилот раҳбари Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёев билан учрашувда.

Тошкент шаҳри кенгаши гул экиш учун 12 млрд сўм ажратишни маъқуллади

Тошкент шаҳри кенгаши депутатлари пойтахтда мавсумий гул экиш учун 12 миллиард сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.

ОТБ ва ФТА Ўзбекистонда электр энергиясини тақсимлаш тизимини рақамлаштириш учун 275 млн доллар ажратди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистондаги 26 та электр тақсимлаш подстанциясини рақамлаштириш учун 200 миллион доллар, Франция тараққиёт агентлиги эса 70 миллион евро ажратди. Бу экстремал об-ҳаво ҳодисалари пайтида минтақавий электр энергияси узилишларининг олдини олишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Кореяда ўзбекистонлик эркак ёнғин ичида қолган аёлни қутқарди

Жанубий Кореянинг Янгсан шаҳрида 40 ёшли ўзбекистонлик эркак кучли ёнғин ичида қолган кореялик аёлни қутқариб қолди. Аёл 2-даражали куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган, эркакка воқеа жойида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

2024 йил якунигача my.gov.uz`даги хизматларнинг 75 фоиздан ортиғи мобил илова орқали кўрсатилади

Кейинги йил охиригача my.gov.uz порталидаги рақамли хизматлар сони 700 тага ошади, уларнинг камида 75 фоизи мобил илова орқали кўрсатилади. Шунингдек, яшил ҳудудлар, пойтахтдаги жамоат транспорти ҳаракати кабилар ҳақида маълумот берувчи порталлар ишга тушади.

ИҲРТ 2023 йилда глобал иқтисодий ўсиш секинлашишини кутмоқда

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти прогнозига кўра, 2023 йилда глобал иқтисодий ўсиш ўртачадан паст даражада — 3 фоиз бўлиб қолади. Экспертлар аксарият мамлакатларда инфляция марказий банклар мақсадли кўрсаткичларидан юқори бўлишда давом этишини кутмоқда.

«Лукойл» йил бошидан буён Ўзбекистонга МТБ бўйича 103,1 миллион доллар тўлаган

Йилнинг биринчи ярмида Россиянинг «Лукойл» компанияси газ қазиб олиш бўйича маҳсулот тақсимлаш битимига биноан Ўзбекистонга 103,1 миллион доллар тўлади, деб хабар қилди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Бошқа МТБ лойиҳалари учун маълумотлар берилмаган.

Ўзбекистонда болаларни йод билан таъминлаш дастури бошланди

20 сентябрдан барча мактаб ва болалар боғчаларида йод билан таъминлаш дастури бошланди. Энди чоршанба кунлари болаларни йод етишмовчилигидан ҳимоя қилиш учун уларга профилактик дозада йод таблеткалари ичирилади. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга йод препаратлари оилавий шифокорлар томонидан берилади.

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини энди испаниялик мутахассис бошқаради

Испаниялик Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлди. У жамоани 2024 йил Ўзбекистонда ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди. Мутахассис жамоа билан машғулотларни Осиё кубоги саралаш босқичидан сўнг бошлайди.