Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

Мусулмонлар идораси Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди. Ҳайит намози Тошкент шаҳрида соат 05:15 да, бошқа ҳудудларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланади

Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июндан бошланиб 5 июлда якунланади. Муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.

Байроқдан фойдаланишдаги чекловларни юмшатувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди

Қонунчилик палатаси депутатлари давлат байроғидан фойдаланиш бўйича қўшимчалар киритилган қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди. Унда байроқни хонадонларга осиб қўйиш, кийим-кечакларга ёпиштириш, оилавий ва бошқа тадбирларда ишлатиш мумкинлиги белгиланган.

Январь-май ойларида 1,6 млн нафар ўзбекистонлик туристик мақсадларда хорижга чиқди

2023 йилнинг дастлабки 5 ойида 1,6 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга чиқди. Статистика агентлиги фуқаролар асосан қариндошларини йўқлаш ва дам олиш мақсадида сафарга чиқаётганини маълум қилди.

АҚШ Алишер Усмоновни санкциялар рўйхатига киритди

АҚШ Россияга қарши санкциялар доирасида Алишер Усмоновни «қора рўйхат»га киритди. Шунингдек, рўйхатга тадбиркор Геннадий Тимченко, Давлат думаси депутати Сулаймон Керимов ва бошқа бир қатор йирик тадбиркорлар ҳам киритилган.

Тошкент вилоятида 14 ёшли қиз қудуққа тушиб кетди

Зангиота туманида 14 ёшли қиз 9 метрлик қудуққа тушиб кетди. У ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб чиқилди ва шифохонага ётқизилди.

Тошкент вилоятида экоинспектор иш вақтида пичоқланди

Бекобод шаҳри экология бўлими бошлиғи, инспектор хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўзаро келишмовчилик ортидан пичоқланди. Инспектор жонлантириш бўлимида қолмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

«Осмондан алангага ўхшаш нарса тушди». Андижонда 2 кишини чақмоқ урди, 17 ёшли йигит вафот этди

Пахтаобод туманида 2 кишини чақмоқ уриб, 17 ёшли йигит вафот этди. Воқеа жойида бўлган аёлнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, ҳодиса вақтида у қизи ва марҳум билан далада чопиқ қилаётган бўлган. 15 ёшли қиз шифохонага ётқизилган ва аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

«Шароити оғир» 47 та тумандаги тадбиркорлар учун солиқ ставкаларини пасайтириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистоннинг 11 та вилоятидаги 47 та «шароити оғир» бўлган туманда тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини пасайтириш режалаштирилмоқда. Солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қонун лойиҳасини депутатлар концептуал жиҳатдан қабул қилди.

Самарқандда 50−55 йиллик 9 туп қайрағоч ноқонуний кесиб ташланди

Булунғур туманида йўл ёқасига экилган, қарийб 50−55 йиллик 9 туп қайрағоч кесиб ташланди. Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 744,6 млн сўм зарар етган.

«Ўрта Осиё Транс» компаниясидаги давлат улуши Hyper Partners`га сотилади

Давлат активлари агентлиги «Ўрта Осиё Транс» корхонасидаги 51 фоиз давлат улушини Hyper Partners МЧЖга 65 млрд сўмга сотиш бўйича келишувга эришди. Савдо доирасида Hyper Partners ва унинг тегишли шахсларидан ҳеч бири санкциялар рўйхатига киритилмагани тўғрисида хулоса тақдим этилган.

ОТМларнинг бакалавриат босқичига онлайн рўйхатга олиш бошланди

20 июндан абитуриентларни бакалавриат босқичига my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатга олиш бошланди. Жараён 20 июлга қадар давом этади.

Ўзбекистонда мактабларнинг биринчи синфига қабул бошланди

20 июнь куни мактабларда болаларни биринчи синфга қабул қилиш жараёни бошланди. Янги ўқув йилида 730 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчилари мактабга боради.

Мактабларда махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари жорий этилади

Ўзбекистондаги мактабларда депрессия, хавотирли ҳолатлар ва суицидларнинг олдини олиш мақсадида ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари йўлга қўйилади. Шунингдек, психиатрия, тиббий психология ва наркология клиник ординатура ва магистратура мутахассисликларига қабул фақат грант асосида амалга оширилади.

Наркология маркази Руҳий саломатлик марказига айлантирилади

2019 йилда ташкил этилган Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Руҳий саломатлик марказига айлантирилади. Шунингдек, поликлиникаларда тиббий психолог, суицидолог каби штатлар жорий этилади.