2023 йилнинг январь-май ойларида 1,6 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилган, деб хабар берди Статистика агентлиги.
2023 йилнинг дастлабки 5 ойида фуқаролар қуйидаги мақсадларда хорижга сафар қилган:
- қариндошларни йўқлаш — 1,4 млн киши;
- дам олиш — 195 минг киши;
- ўқиш мақсадида — 17,1 минг киши;
- даволаниш — 10,8 минг киши;
- хизмат юзасидан — 5,5 минг киши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Статистика агентлиги Ўзбекистонга январь-май ойларида 2,6 млн нафар сайёҳ келгани, уларнинг энг кўпи Марказий Осиё давлатлари ва Россиядан эканини маълум қилганди. Сайёҳларнинг 2,1 млн нафари (81,5%) мамлакатга пиёда келган (асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтган).